Самарада заҳарланган 68 нафар ўзбекистонликлардан бири вафот этди

Самара вилоятида жойлашган “Кошелевский посад” корхонасида ишлайдиган 68 нафар Ўзбекистон фуқароси “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилган эди. Бугунги кунда улардан 48 нафари В.Д.Середавин номидаги Самара вилояти клиник шифохонасида ва 1-сон Толятти шаҳар клиник шифохонасида бўлиб турибди. Уларнинг аҳволи барқарор-оғир деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Вазирлик хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси О.С. вафот этди ва ҳозирда Бош консулхона марҳум ҳамюртимизнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда кўмак кўрсатмоқда.

20 та ватандошимизга касалхонадан жавоб берилди ва улар иш жойларига қайтишди. Улар маҳаллий шифокорларнинг доимий кузатувида бўлиб турибди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ юзага келадиган масалаларни ҳал қилиш учун россиялик ҳамкасблари билан алоқа ўрнатдилар.

Шунингдек хабарда айтилишича, Бош консулхона вазиятни доимий назоратда ушлаб турибди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пензада ўз ватандошини бўғиб ўлдирган ўзбекистонлик 7 йилга қамалди

Ўз ҳамкасби ва ҳамюртини иш юзасидан юзага келган можаро оқибатида ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Пензада 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда  Sputnik Тергов ...

Ун нархи кескин қимматлашди

Тожикистонда ун нархи яна осмонга ўрлади. Шу кунда Душанбе бозорларида 1 қоп (50 кг) уннинг нархи навига қараб 160-180 сомонийни ($17-19) ташкил қилмоқда. Сентябрь ойида ...

Ўзбекистон аҳолиси бир йилда 1 миллионга кўпайди

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йил 1-январь ҳолатига кўра, аҳоли сони 35 миллион 271 минг 276 кишини ташкил қилган. 17,9 миллиони (50,7 фоиз) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400