«Ушланг, прокуратурага берворамиз»: Зўравон «замҳоким»лар пойтахтда ҳам бор. Олмазор туманида Kun.uz ходимлари тажовузга учради

14 август куни Kun.uz ходимлари «Хива строй» МЧЖ раҳбарининг таҳририятга йўллаган мурожаати юзасидан изоҳ олиш мақсадида Олмазор туман ҳокимлигида бўлди.

Мурожаатда ташкилот томонидан тумандаги «Иброҳим ота» маҳалласида 2 қаватли уйлар қурилиб, кам таъминланган ва муҳтож оилаларга берилгани, бу уйларни қуриш учун МЧЖ томонидан жами 1,5 млрд сўмга яқин қийматдаги иш бажарилгани, бироқ шундан 800 миллион сўмга яқини 2018 йилнинг январь ойидан буён берилмай келаётгани айтилган эди.

Олмазор туман ҳокимлиги биноси реконструкция қилинаётгани боис ҳокимлик аппарати вақтинча яқин атрофдаги коллеж биносига кўчган экан. Ҳаммаси мазкур коллеж ҳудудида содир бўлди.

Kun.uz ходимлари мурожаат бўйича изоҳ олиш мақсадида ичкарига киришганида туман ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Абдурасул Ваҳабов дастлаб тадбиркорларга, сўнг Kun.uz ходимларига давлат органи ходимига хос бўлмаган тарзда муомалада бўлди. У видеотасвирга олмасликни талаб қилиб операторга ташланди ва ўзини босиб ололмай, тажовузкорона ҳаракатларини давом эттириб, таҳририят мулки бўлган техника воситасини (штатив) синдириб ташлади.

Ачинарлиси, воқеага гувоҳ бўлиб турган ички ишлар ходими ва ҳокимлик вакиллари ҳам бу ҳолатга томошабин сифатида қараб туришди. Зўравон ўринбосар эса мухбирларни прокуратурага топшириб юбориш билан таҳдид қилди.

Қайд этиш керакки, бу Абдурасул Ваҳабовнинг Kun.uz ижодий гуруҳига биринчи марта тажовуз қилиши эмас. Шу йилнинг январида ҳам айнан ушбу амалдор кўпчилик олдида огоҳлантириб ўтирмай, сайт видеокамераларига ёпишиб, операторларга ташланган эди. Ўшанда бу ҳолатга кўз юмилган эди. Бироқ, бу масъул шахснинг бу сафарги ҳаракати ҳеч қандай ахлоқ меъёрларига тўғри келмайди.

Биз ҳокимлик биносига тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни тасвирга олишни мақсад қилиб борган эдик. Ҳоким ўринбосари эса камера лавҳасига тушишни хоҳламаслигини оддий сўзлар билан айтса ҳам тушунарли бўлар эди. Аҳоли мурожаатлари вақтида бундай ҳолатлар бўлиб туради ва кимдир камера қаршисида гапиришни истамаса, буни тўғри тушуниш мумкин.

Бизку давлатнинг очиқлик сиёсатига ўз ҳиссасини қўшаётган журналистлармиз. Мақсадимиз – халқ дардига қулоқ тутиш, одамларнинг муаммоларини ёритиш, бу орқали шу каби ҳолатлар бошқа такрорланмаслигига ҳисса қўшиш-ку? Агар бу амалдорнинг олдига оддий фуқаро ёки тадбиркор шикоят билан борса, қай аҳволга тушади? Давлат раҳбарининг шахсан ўзи вилоят ҳокимларига журналистлардан узр сўра, деб турган бир вақтда ҳоким ўринбосарининг бу тажовузини қандай тушуниш мумкин?

Ваҳоланки, «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланиши кўрсатиб қўйилган. Наҳотки, Олмазор туман ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов қонун бўйича давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлаши, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлаши ёзиб қўйилганидан бехабар бўлса?

Қонун устуворлигига масъул идоралардан ушбу ҳолат бўйича тезкор чоралар кўрилишини сўраб қоламиз.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Булоқбоши туманидаги яна  бир порахўр директорга суд ҳукми ўқилди

Зулайҳо Мадярова 1969 йилда туғилган. Олий маълумотли ўқитувчи. 2013 йил 11 октябрдан Булоқбоши тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактабига директор этиб тайинланган. ...

Қўқондаги коллежнинг бир неча ходими ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда

Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи ходимларидан бир нечтаси ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда Turon24 нашрига вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ...

Бугун халқаро “рахмат” куни

Бугун рахмат айтиш куни. Бу сана ҳақида эшитганмидингиз! (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400