Ўзбекистон бозорларида шакар қанчадан сотилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, ҳудудларда шакар маҳсулотининг сотилиш нархлари кузатилмоқда. Уларнинг натижасига кўра, минимал нарх Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори” ҳамда Фарғона шаҳрининг “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори”да (4 800 сўм) эканлиги аниқланди, деб ёзади “Зарафшон” газетаси.

Шакарнинг максимал нархи эса Aндижон шаҳрининг “Янги бозор деҳқон бозори”, “Aндижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори”, “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Навоий шаҳрининг “Саховат бозори”, Наманган шаҳрининг “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Темирйўл деҳқон бозори”, “Дамариқ деҳқон бозори”, Термиз шаҳрининг “Термиз шаҳар озиқ-овқат бозори”, “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ деҳқон бозори”, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори” ҳамда Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да аниқланди.

Мазкур бозорларда шакар 5 500 сўмдан сотилаётгани маълум бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Миллиардга олиб борувчи ғоялар

Сўнгги пайтларда стартап сўзи қулоғимизга тез-тез чалинмоқда. Стартап ёки стартап компания инглизча сўз бўлиб, йўлга қўймоқ, ишга туширмоқ деган маъноларни англатади. Одатда ...

Россияликлар кредит ботқоғига ботмоқда: банклар хурсанд, иқтисодчилар огоҳлантирмоқда

Банклар кредит маҳсулотларига бўлган талабнинг юқорилигидан хурсанд бўлмоқда, оддий фуқаролар эса эски қарзларни қоплаш учун янгиларини олмоқда. Eurasianet.org маълумотларига ...

Ravon автомобилларининг россия бозоридаги йиллик сотуви салкам уч бараварга камайиб кетди

2018 йил якунларига кўра Россия бозорида Ravon улуши 0,3% ташкил қилган. Бу ҳақда Европа бизнеси Ассоциацияси йиллик ҳисоботида қайд қилинган, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”  ...