Усмон Раҳимов Олмалиқ шаҳрига ҳоким бўлди

Усмон Исмоилович Раҳимов Олмалиқнинг янги ҳокими бўлди. Унинг номзоди 15 август куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 39-сессиясида тасдиқланди, дея хабар қилди Тошкент вилояти ҳокимияти матбуот хизмати.

Усмон Раҳимов — Тошкент давлат техника университети битиручиси (1999). Меҳнат фаолиятини «Тошнефтгазқурилиш» компаниясининг «Пайвандқурилишмонтаж» УКда муҳандисликдан бошлаб, бош механик, директор ўринбосари ва директор лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтган.

Кейинчалик Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатди.

2018 йилдан Нурафшон шаҳри (собиқ Тўйтепа шаҳри, ҳозирда Тошкент вилоятининг маъмурий маркази) ҳокими лавозимини эгаллади.

Сессияда сўзга чиққан вилоят ҳокими в. б. Рустам Холматов шундай деди: «Мен Тошкент вилоятида олдин ҳам масъул вазифаларда ишлаганман. Олмалиқ шаҳри қиёфаси ўша ўн йиллар олдин ҳам деярли шундай эди. Шаҳарда туб ўзгариш кўзга ташланмаяпти. Ваҳоланки, пойтахтга борсангиз, шаҳар қиёфаси йил сайин ўзгариб бораётганини кўрасиз».

Унинг сўзларига кўра, сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи кутилмоқда. «Биз давлат раҳбарининг ташрифига тайёрмизми? Олмалиқда Президент ислоҳотлари самаралариниоддий одамлар ҳис қилаяптими? Бугун ҳаммамиз ана шу саволга виждонан жавоб беришимиз керак», — деди вилоят маъмурияти раҳбари.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Японияда айбсиз айбдор бўлган ўзбек йигити

Токиода, дeнгиздан оқиб кeлиб дeнгизга қуйилувчи бир дарё бор. Бу дарё шахар марказида жойлашгани учун, дарёнинг икки қирғоқи одамлар сайр қиладиган, болалар ўйнайдиган сўлим ...

16 нафар ўзбекистон фуқаролари озод қилинди

Қозоғистон Республикасининг Қўстоной шаҳрида полиция томонидан маҳаллий тегирмон комплексида эркинликдан ҳоли ҳолда ишлаган 16 нафар Ўзбекистон фуқаролари озод қилинди. ...

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи 20 фоизга ошади

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб «Афросиёб» тезюрар поездларидан ташқари барча маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400