Туркман прокурорлари Ўзбекистонга бензин сотгани учун ишдан олинди

7 август куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов «хизмат вазифасини лозим тарзда бажармаган» Лебап вилояти прокурорлари Бойжон Бойжонов ва Тўйлимурот Егеновни ишдан олди. Бу ҳақда Кун.уз сайти ёзмоқда.

«Хроники Туркменистана» хабарига кўра, Кўйтендаг тумани прокурори лавозимни эгаллаган Бойжонов ва Давлатли тумани прокурори лавозимини эгаллаган Егенов хизмат вазифасини суиистеъмол қилганлик, давлат мулкини кўп миқдорда ўзлаштирганлик, қўшхотинлилик, тадбиркорлик фаолияти билан ноқонуний шуғулланганликда айбланмоқда.

Бундан ташқари, прокурорлар Ўзбекистон ҳудудидан сигареталарнинг контрабандаси билан ҳам шуғулланишган. Россияда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотлари Толлимаржон шаҳри яқинидаги ўзбек-туркман чегарасидан ўтказилган. Сигареталар сотиб юбориш шарти билан хусусий дўконларга тарқатилган.

Тергов идоралари эътиборини прокурорларнинг яна бир «бизнеси» ҳам тортган. Улар чегара яқинлигидан фойдаланиб, Лебап вилояти учун ажратилган бензинни қўшни мамлакатга ноқонуний етказишни ҳам йўлга қўйишган, яъни 3 ой ичида Ўзбекистонга А92 маркали 280 тонна бензин сотилган. «Хроники Туркменистана» хабарига кўра, бу факт бўйича Ўзбекистон ҳам тергов ўтказмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда 1 миллиард сўмдан ошиқ пулга сотиб олинган уй сифатсиз чиқди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмасига фуқаро Акрамов Даврон мурожаат қилди. Аризага янги сотиб олинган уй ...

Ўзбекистонни қарздор қилган лукойлнинг лойиҳаларига saudi aramco қизиқмоқда

Саудия Арабистони ҳукуматига тегишли бўлган Saudi Aramco нефт компанияси Лукойл билан Ўзбекистонда ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари билан қизиқмоқда, деб "Соф.уз" сайти ...

2019 йилда энг кўп олтинни ўзбекистон сотди

2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон жаҳонда энг кўп олтин сотган давлат бўлди. Бу ҳақда World Gold Council (Олтин бўйича жаҳон кенгаши) ҳисоботида маълум қилинди, деб  ...