Нью-Йоркдан келган ўзбекистонликдан ноёб турдаги тўтиқуш олиб қўйилди

«Тошкент» халқаро аэропортида 12 август куни Нью-Йоркдан келган Ўзбекистон фуқароси ноёб турдаги тўтиқушни тегишли рухсатномасиз олиб киришга уринди. Бу ҳақда “Дарё” Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси мабуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ундан ёввойи флора ва фаунанинг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турларнинг халқаро савдоси назорати остидаги CITES халқаро конвентациянинг 2-иловасига киритилган кўк-сариқ Ара (Ара арарауна) олиб қўйилган.

Тўтиқуш эгасида эса Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро Конвенцияга мувофиқ экспорт ва импорт қилиш ҳуқуқини берувчи CITES рухсатномаси бўлмаган. Шунингдек, тўтиқушда махсус ҳалқа ҳам бўлмаган.

Шу сабабли тўтиқушга ҳалқа тақилиб, вақтинчалик сақлаш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилган. Бу иш бўйича барча материаллар судга берилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Камбағалларнинг ҳажга бориши таъқиқланди

Тожикистон Дин қўмитасининг янги қарорига биноан кам таъминланган яъни камбағал оилалар аъзолари ҳаж сафарига бориши таъқиқланди. Икки йил олдин Дин қўмитасининг қарорига ...

Бефарқликнинг ўлчами борми?

Инсоният тарихидаги жамики кулфатлар муайян шахсларнинг бефарқлигидандир. Тўғрироғи, аниқ бир шахснинг бефақлиги худди юқумли касаллик инфекциясидек тез тарқаб, кўплаб ...

Президент прописка ислоҳотига доир қонунни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев прописка тизими ислоҳотига доир қонунни имзолади. Фото: Президент матбуот хизмати «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим ...