Тошкент вилоятида бозорда савдо қилаётган аёллар куч билан қўлга олинди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги бозорда катта жанжал юз бериб, можаро давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар аёлларни куч билан қўлга олишга ҳаракат қилдилар, деб ёзмоқда “Соф.уз” сайти.

Қўлга олиш вақтида аёллардан бири ҳушидан кетган ва ерга йиқилган. Фарзандлари онасини ҳушига келтиришга уринишган.

Видеода шунингдек, аёл фарзандлари қай тарзда ўз онасини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ҳимоя қилишга уринганликлари акс этган.

Ижтимоий тармоқда бу ҳолат катта шов-шувларга сабаб бўлди ва қизғин муҳокама қилинмоқда, фойдаланувчиларнинг аксарияти бу оила ҳеч кимдан ёрдам сўрамай, пул топишга ҳаракат қилишлари ҳақида ёзганлар.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистонда аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилиниши ҳақида хабар берилган эди.

2018 йил давомида Ўзбекистонда аёлларга қарши 5 664та зўравонлик ҳолатлари юз берган, улар орасида 932 нафари содир этилган жиноятлар натижасида жабрланган.

Янги қонун бу каби муаммоларга барҳам бериш, аёлларни оилада, иш жойларида, таълим муассасалари ва бошқа жойларда турли қийноқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон 205,7 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-июль ойларида Ўзбекистон 205,7 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилган. Spot’нинг ёзишича, ўтган йилга ...

Дхмдан битта “справка” олиш 40 минг сўмга боради

Zed News телеграм каналининг ёзишича, Давлат хизматлари марказларида битта маълумотнома олиш деярли 40 минг сўмга тушаркан. "Судланганлик ҳақида справка олишим керак эди. ИИБ ...

Тошкент вилоятида бозорда савдо қилаётган аёллар куч билан қўлга олинди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги бозорда катта жанжал юз бериб, можаро давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар аёлларни куч билан қўлга олишга ҳаракат қилдилар, деб ...