Қобулдаги тўйда портлашда 182 киши яраланди, 63 киши ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Кобулдаги тўйда содир этилган портлаш оқибатида 63 киши ҳалок бўлди, 182 киши яраланди. Бу ҳақда Tolo News нашрига таяниб, Кун.уз ёзмоқда. Портлаш содир бўлганини Афғонистон ички ишлар вазирлиги тасдиқлаган. 182 киши яраланди.

Портлаш маҳаллий соат билан 22:40да Кобулдаги банкет залларидан бирида юз берган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, террорчи-худкуш ўзини саҳна олдида портлатган.

Маълум қилинишича, Афғонистонда одатда тўй маросимларида 400 дан кўпроқ одам иштирок этади.

Нашрнинг таъкидлашича, портлаш Афғонистон учун жуда аҳамиятли бир вақтда, АҚШ ва “Толибон” 18 йиллик урушни тўхтатишга яқин турганда содир этилган.

Кейинроқ “Толибон” терактга алоқаси йўқлигини маълум қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Камилов: афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов "Россия сегодня" ХАА мухбирининг Тошкентда баҳорда Афғонистон бўйича бўлиб ўтадиган анжуманда нималар муҳокама қилиниши ва қайси ...

Фозил жабборов:“чидагин, болам-а, чидагин!”

Болам! Туғилишинг ҳаётим(из)га чиндан қувонч олиб келди. Сенга ўзбекча, аниқроғи, соф туркийча исм қўйгим келди. Дадам, онам билан маслаҳатлашиб, сени Элгиз деб атадик. Дунё ...

Бмт: дунё иқтисоди бу йил 3 фоизга ўсди

Жорий йилда жаҳон иқтисоди 3 фоизга ўсган. Бу 2011 йилдан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. Бунга Россия, Бразилия, Аргентина ҳамда Нигериядаги ижобий ўзгаришлар туртки ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400