Петербургдаги жанжалда уч ўзбек яраланди, улардан бирининг аҳволи оғир

Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йилнинг 16 август куни Санкт-Петербург шаҳрининг Фрунзе туманида содир бўлган бир гуруҳ шахслар муштлашуви натижасида 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари травматик қуролдан жароҳатланган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилмоқда. 

Улардан бири И.И.Жанелидзе номидаги Санкт-Петербург тез ёрдам илмий-тадқиқот институтига жойлаштирилган. Соғлиги ҳолати ўрта даражада оғир деб баҳоланмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан терговгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда.

Бош консулхона тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2 ой аввал россияга ишлагани кетган ўзбекистонликни қозоғистондан жасадини топишди

Қозоғистонда қишда музлаб қолган ўзбекистонлик йигитнинг мурдасини топишди. Маълум бўлишича, фуқаро Қозоғистоннинг Россия билан чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган. 17 апрель ...

Ўзбекистон бош прокуратурасида янги бошқарма ташкил этилди

Бош прокуратура тузилмасида Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда ...

Иқтисодиётимиз қуйига шўнғимоқда(ми)?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 ноябрь куни 2017 йилнинг 1 декабридан ойлик иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида ...