Ўзбекистонда 147 650 та автомобил ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳажми жорий йилда 147 650 тани ташкил этди, 2018 йилнинг шу даврида эса 98 700 та автомобил ишлаб чиқарилган.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон автомобил ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда давом этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.

Ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳажми 147 650 тани ташкил этди, 2018 йилнинг шу даврида эса 98 700 та автомобил ишлаб чиқарилган.

Маълумотларга кўра, юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортиб, 2 985 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврида эса 1 925 та юк автомобили ишлаб чиқарилган.

Бундан ташқари, 1 095 та автобус ишлаб чиқарилди, бу эса 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 м. кўпдир.

Шунингдек, ишлаб чиқариш саноатида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда автомобил двигателлари — 1,6 м., юргузувчи ғилдираклар, уларнинг қисмлари ва жиҳозлари — 1,5 м., радиаторлар, шовқин сўндиргичлар ва чиқариш қувурлари, уловчи механизмлар, рул чамбараклари, рул колонкалари ва рул механизмларининг картерлари ва уларнинг қисмлари — 1,5 м. га ошди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Gm uzbekistan машиналари нархини оширади

GM Uzbekistan томонидан Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи ошади. Бу ҳақда "Халқ сўзи Online"га "Ўзавтосаноат"даги манба маълум қилди. Қайд ...

Раматов: аэропортлар билет сотишдан эмас, хизмат кўрсатишдан даромад топиши керак

Нукус аэропортининг янги терминали очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов аэропортлардаги хизмат кўрсатиш соҳасидан ...

Андижон ҳокими порахўрликда гумонланиб ҳибсга олинди

Андижон шаҳрига қарийб ўн йилдан бери ҳокимлик қилиб келаётган Нурилло Алимов порахўрликда гумонланиб ҳибсга олинган. Бу ҳақда Узметроном хабар қилган. Хабарларга кўра, у 1 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400