Тошкентда мактабларни таъмирлаш учун 800 миллиард сўм ажратилди

Тошкент шаҳрида янги мактаблар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун 800 млрд. сўм маблағ ажратилади, деб хабар қилмоқда Халқ таълими вазирлиги.

Ушбу маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ажратилади.

Қарорда айтилишига кўра белгиланган сумманинг 400 млрд. сўми 2019 йилда ажратилади. Ушбу маблағ эвазига пойтахтда 10 та мактаб реконструкция қилинади ва 40та мактаб таъмирланади ва қайта жиҳзланади. Айни дамда уларнинг рўйхати ҳам тасдиқланган.

2020 йилда ҳам умумтаълим муассасаларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун яна 400,0 млрд сўм ажратиш режалаштирилган.

Айни дамда Тошкент шаҳри мактабларида ўқувчиларга жой етишмаслиги ва улар навбатга туриб ўқишга мажбур бўлиш ҳолатлари кузатилмоқда.  Хусусан,  2019-2020 йилларда 2018-2019 ўқув йилида Тошкент шаҳрининг 309 004 нафар ўқувчи ўрнига эга 303 та умумтаълим мактабида жами 409 703 нафар ўқувчи таҳсил олгани ҳолда ўртача навбатлилик даражаси 1,4 %ни ташкил этган.

Ундан ташқари 2019-2020 ўқув йили 1-синфларига келадиган ўқувчилар сони 450 минг нафарга етади. Натижада умумтаълим мактабларида қўшимча 140 минг ўқувчи ўрнига эҳтиёж юзага келади.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари илғор мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда, замонавий ҳамда халқаро стандартларга жавоб берадиган талаблар асосида ишлаб чиқиланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Вмнинг 14 сонли қарори фермерга қаршими?

Касбимиз юзасидан  турли жойларда бўламиз. Турли касб эгалари билан учрашамиз.  Яқиндан бери қайси қишлоққа бормайлик гап айланиб,  2019 йил 9 январ куни Ўзбекистон ...

Миб ва бошқа «орган»ларга тушаётган тўловларнинг катта қисми давлат бюджетига тушмаслиги тўғрими?

Ўзбекистон республикаси Бюджет кодексининг 50-моддасига асосан давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар орқали шаклланиши қатъий ...

Ўзбекистонда 2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади

Президент Мирзиёевнинг 5 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400