АҚШ Ўзбекистонга вазирлик ва давлат компаниялари харажатлари ҳамда қарзларини шаффофлаштиришни тавсия қилди

АҚШ давлат департаменти фискаль шаффофликка бағишланган йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон шаффофлик учун минимал талабларни бажармаётган 67 та давлатлар рўйхатидан жой олди.

Ўзбекистон мазкур рўйхатда Озарбайжон, Туркманистон, Ироқ, Покистон, Саудия Арабистони сингари давлатлар қаторидан жой олди. Грузия, Арманистон, Молдова, Туркия, Польша, Словакия, Афғонистон ва Қирғизистон ва бошқалар мазкур талабларга жавоб бераётган давлат сирасига киради.

Ҳисоботда айтилишича, ҳукуматларнинг йиллик молиявий шаффофлиги ҳисоботи АҚШ солиқчилари маблағидан ажратиладиган ёрдам маблағларининг белгиланган тартибда тўғри ишлатилишини кўзлайди.

Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлар қаторида фуқаролар учун бюджет алоҳида қайд этилиб, унинг онлайн жойлаштирилиши эътироф қилинган.

Шундай бўлса, муаммолар ҳам анчагина. Жумладан:

· давлат компанияларининг қарз мажбуриятлари таркиби очиқланмайди;
· вазирликлар ва бошқа давлат ҳокимияти органларининг харажатлари ҳақида ахборот йўқ;
· табиий ресурслардан тушаётган даромадлар ҳақида батафсил ахборот йўқ;
· фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича контрактлар ҳукумат томонидан қандай тамойиллар асосида тузилиши тушунарсиз.

АҚШ давлат департаменти фикрича, юқоридаги бўшлиқлар бартараф этилса, Ўзбекистонда молиявий шаффофликни таъминлаш имконияти кенгаяди.


Манба:davletovuz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қисқа муддатда атамбаевнинг сочлари оқариб кетди – оав

Арашан қишлоғига Ҳайит намозига ташриф буюрган Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ўйчан эди. Камига, сочлари оқариб кетганди (more…)

Олий мажлис депутати дилфуза жалилова ўзбек киносаноатини танқид қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилфуза Жалилова “Кейинги йилларда олинган айрим киноларнинг бошланиши билан унинг қандай якун топиши, ҳатто, қаҳрамонларининг қандай ...

Қозоғистон ва ўзбекистон чегарасида юк машиналаридан иборат 6 километрлик навбат пайдо бўлди

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида қарийб олти километр узунликдаги юк машиналаридан иборат навбат пайдо бўлди. Қозоғистоннинг «КТК» телеканалига кўра, ҳайдовчилар божхона ...