Ўзбекистон банкларида доллар 9450 сўмгача кўтарилди

Ўзбекистондаги тижорат банклари 20 августдан бошлаб айирбошлаш шахобчалари орқали миллий валютага хорижий валютани сота бошлади. Марказий банкнинг хабар беришича, бу «валюта бозорини либераллаштиришни амалга татбиқ қилиш» доираси қилинмоқда.

Охирги кунларда банлараро валюта бозоридаги савдоларда айирбошлаш курси ошгани кузатилди. 20 август куни биржа савдоларида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан айирбошлаш курси 9384 сўм (+323 сўм)ни ташкил этди.

Банклар сешанба кунидан бошлаб доллар харид қилиш курсини 9350 сўмга, сотиш курсини эса 9450 сўмга кўтардилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда евро курси 10483,52 сўм доллар эса 9463,37 сўм бўлди 

Марказий банк 28 октябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...

Доллар курси 26 сўмга қимматлади

Марказий банк 25 июндан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...

Ўзбекистон банкларида одамлар сумкаларда пул билан навбатда турибди

Ўзбекистондаги банкларда одамлар сумкалар билан навбатда тургани айтилмоқда. Хабарингиз бор кеча, 20 августдан банклар аҳолига доллар сота бошлади. Шундан сўнг бугун ...