Ўзбекистон рекорд даражада олтин сотмоқда

Ўзбекистон олтин экспортини кескин равишда оширди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга таяниб, Spot хабар берди.

Январь ойидан июлга қадар Ўзбекистон бошқа мамлакатларга 3,4 миллиард долларлик олтин сотган. Ўтган йилнинг худди шу даврида ушбу кўрсаткич 1,5 миллиард долларни ташкил этган. Ўсиш 2,2 баробарга тенг.

Сўнгги беш йил ичида олтин экспорти бир неча баробарга ошган. 2015 йилда экспорт ҳажми 823,9 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2016 йилда — 738,2 миллион доллар, 2017 йилда эса 1,6 миллиард долларга етган.

Ўзбекистон ўз олтинларини нарх-навонинг ошиши фонида кўпроқ сотмоқда — июнь ойида олтин фьючерслари унцияси учун 1397,7 долларга ошган (бу каби ҳолат охирги марта 2013 йилда содир бўлган).

Июль ойида экспорт ҳам сезиларли ошган, июнь якуни бўйича 2 миллиард долларлик олтин сотилган бўлса, бир ойдан сўнг, ушбу кўрсаткич 1,4 миллиард долларга кўпроқни ташкил этмоқда.

Олтин экспортининг ошиши олтин валюта захиралари ҳажмининг қисқаришига мос келмоқда — 1 июль куни олтин валюта захиралари 11,3 миллион унцияни ташкил этган бўлса, 1 август ҳолати бўйича бу 10,5 миллионга тенг. Агарда тоннага айлантириладиган бўлса, июль ойида 351 тонна олтин, августда эса — 326 тонна олтин.

Манба:Соф.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марғилонлик тадбиркорни ўз ишчиси пичоқлаб ўлдирди

15.10.2019 йил соат 10-00ларда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар марказида жойлашган «Ойгул» савдо мажмуасида фуқаро С.Т. (1999 й.т. ишчи) таниши Х.М. (1995 й.т., тадбиркор) ва ...

Каримовнинг куёви давлатга миллиардлаб сўм тўламагани шаъма қилинди

Президент Мирзиёевнинг матбуот хизмати Facebookдаги саҳифасида Тошкентдаги "Абу Сахий" бозорида давлатга бир ойда 14 баробар кам тушум тушганини маълум қилди. Айни дамда ...

“жаҳон рекорди” ўрнатган ўзбек сўми ҳақида

Рустам Усманов Аввало пул нима деган саволга жавоб топиб олайлик. Қўлимиздаги бир парча қоғоз биз учун пул ҳисобланади. Унинг пул бўлиб хизмат қилиши учун ягона шарт шуки, ...