Нью-Йоркда ўзбек полициячи Садоқат Мақсудова ўғирликда айбланмоқда, унинг ўзи ўғирлик қилганини рад қилмоқда

Нью-Йорк полиция хизматчиси, асли бухоролик Садоқат Мақсудова 300 долларлик кийим-кечакнинг пулини бермасдан дўкондан чиқиб кетаётганида қўлга олингани айтилмоқда. Нью-Йорк полицияси унга нисбатан айблов илгари сурилгани ва вақтинча ишдан четлатилганини тасдиқлади. Мақсудованинг ўзи ўғирлик қилганини рад қилмоқда.

New York Post нашрининг ёзишича, Садоқат Мақсудова 15 август куни Staten Island савдо мажмуасидан қимматбаҳо кийимларнинг пулини тўламасдан чиқиб кетаётганида ушланган.

«У пулини тўламасдан дўкондан чиқиб кетишга ҳаракат қилаётганида маҳсулотларнинг йўқолишини олдини олувчи ходим томонидан тўхтатилган. Унинг сумкасидан 300 доллардан қимматроқ қийматдаги кийимлар чиққани айтилмоқда», дейилади хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

20 ёшли ўзбекистонлик 8 ой тожикистонда қулликда бўлганини айтмоқда

Тожикистон ИИВ 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жасур Амировнинг мурожаатини тергов қилмоқда. Унинг айтишича 8 ой Ғиссор туманида яшовчи аҳоли вакили уни меҳнат қуллигида ушлаб ...

Ўзбекистонликлар уч ойда салкам 6 трлн сўм пулни банкоматлар орқали нақдлаштирган

Йил бошидан буён АТМ (банкомат) қурилмалари орқали ўтказилган нақд пул бериш амалиётлари сони 11,3 млн.тани, миқдори эса 5 трлн 939 327 млн. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Ягона ...

М. иброҳимова: «фалончи вазирликдан ташриф буюрганлар»

...Хайрия тадбирларининг бирида жудаям хунук ходисанинг гувоҳи бўлдим. Кам таъминланган болажонлар ўқишдаги ютуқлари учун тақдирланишаётган эди.  Тадбиркорлардан бири ...