Ўзбекистонда микрогэслар қурилмайдиган бўлди

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Жиззах вилоятидаги Зомин сув омборидан чиқадиган каналда қуввати 200 кВт. бўлган микроГЭС қурилиши бўйича пилот лойиҳасини амалга оширди. 

Ушбу лойиҳа натижаларини ҳисобга олган ҳолда, компания ва “Гидролойиҳа” АЖ лойиҳа институти мутахассислари Андижон, Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларига чиқиб, микроГЭС қуриш учун энг истиқболли участкаларни қўшимча равишда ўргандилар.

Улар илгари режалаштирилган Жиззах, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида 32 та микроГЭС қурилиши мақсадга мувофиқ бўлмайди, деган хулосага келдилар. Бунга сув оқими етарлича давомли эмаслиги, сув босими (1 – 4,5 метр) ва канал бўйича сув сарфи (0,25 – 4 куб м/сек) пастлиги сабаб қилиб келтирилди.

Андижон (6), Қашқадарё (2), Самарқанд (5) ва Фарғона (1) вилоятларида янги микроГЭСларни қуриш учун сув оқимларининг 14 та истиқболли участкаси аниқланди. Бу ерда сув босими (6 – 90 метр), сув сарфи (1 – 8 куб м/сек) ҳамда бир йил мобайнида сув оқими режимларининг давомийлиги анча юқори.

Шу тариқа, ҳаммаси бўлиб 19 та микроГЭС қурилади, уларнинг жами ҳисоб-китоб қуввати 10 055 кВт.ни ташкил этади. Қурилиш харажатлари 12 млн. АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади. 2019 йилнинг IV чораги ва 2020 йилнинг III-IV чоракларида ишга тушириш мўлжалланган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.08.2019 йилдан кучга кирди”, деб ёзади Norma.uz сайти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хива шаҳар ҳокими ўринбосари 2000 доллар пора билан қўлга тушди

Жорий йилнинг ўтган даврида Хоразм вилояти ҳудудида порахўрлик билан боғлиқ бир қатор жиноятлар вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси коррупцияга қарши курашиш бўлими ...

Тошкент шаҳар прокуратураси абдурасул ваҳобовга жиноят иши қўзғатишни рад этди

Олмазор туман ҳокими ўринбосари А.Ваҳобов жорий йилнинг 14 август куни Kun.uz таҳририяти ходимларига таҳдид қилган эди. Орадан бир кун ўтиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот ...

Нотўғри «тонировка»ланган машиналар жарима майдончасига тушиши мумкин

«Тонировка» борасида тушунмовчилик юзага келаётгани сабабли Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали бу масалага аниқлик киритди. Ҳукумат қарорида олд ён ...