Новосибирскдаги автоҳалокатда етти нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

18 август куни Россиянинг Новосибирск вилоятидаги К-17р трассасининг 374-километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида етти нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди. Барча жабрланувчилар Новосибирск вилояти Карасук шаҳри Марказий туман шифохонасига жойлаштирилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Новосибирск вилояти бўйича Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Honda Step Wagon микроавтобуси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўл четидаги ариққа ағдарилган. Авария натижасида ҳайдовчи ва 62 ёшли йўловчи аёл олган тан жароҳатлари натижасида тез тиббий ёрдам машинасида вафот этган.

ЙТҲ юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, авария сабаблари ва тафсилотларига аниқлик киритилмоқда.

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси вазиятни ўз назорати остига олди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда тиббиёт муассасалари билан алоқада бўлиб турибди, дейилади хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек тили давлат тили (эмас)

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлибди. Биз одатда бир асрнинг учдан бирига менгзалган бу фурсатни ислоҳотлар ва тараққиёт учун жуда қисқа фурсат деб ...

“нима учун бизда ишламоқчисиз?” саволига қандай жавоб бериш керак?

"Нима учун бизнинг компаниямизда ишламоқчисиз?". Бу савол эртами-кечми ишга жойлашаётган ҳар бир инсонга берилади ва унга жавоб беришнинг бир неча кенг тарқалган турлари ...

Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тақиқланади

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400