Юртимизда чаласаводлар кўпаймоқда, энди келажагимиз нима бўлади?

Мен 1984 чи йилда туғилганман, Наманганинг энг яхши мактабларида ўрта маҳсус таълим олганман, мен билан бирга 14та одам битирган, у болларни ичида 4 киши илмга қизиққан, қолган 10 таси дарсларга келиб келмасди, баҳолари 2-3 эди, математика, физика ва шу каби фанларни яхши ўқишмаган. Уларни мактабдан ёмон ўқигани учун четлатилмаган ва ҳаммамиз битирганмиз. Мактабни битиргач, шу 4 киши Наманганни олий ўқув юртларига кирганмиз, мен Наманган муҳандислик институтига, 3 та синфдошим эса Наманган Давлат Университетига.

Ўқишда бизни пораларга беланган домла, профессор ва доцентлар ўтган, ўқиб келсанг ҳам баҳо қўйиш учун пора талаб қиларди, дарсларда 90% диктант ёзиларди. Ҳеч қандай лабаратория ишлари бўлган эмас, ҳеч балони ўрганганиммиз йўқ, ва биз, поралар ила «олий даражали» мутаҳасис бўлдик. Энди шу аҳвол фақат мен ўқиган институтда бўлса керак деб ўйлаб юрардим ўша пайтлар, афсуски, наманганда ҳамма олийгоҳлар ҳудди шу аҳвол экан. Дарвоқе, мен билан ўқиган талабалар ҳам илмга чанқоқлиги йўқ эди, биринчи курсдан 10 та талабадан 4 таси шпаргалка ишлатиб кирган, бири эса катта пул сарфлаб кирган эди. Биз битирдик ва мана энди ишлаб юрибмиз, ман тан оламан биз чаласавод муҳандисмиз, биз уйларни лойиҳасини ҳисоб китобини қиламиз, электр таъминот лойиҳаларини яратамиз, бу ҳисоб китобларни қанчалик хавфсизлигига мен жавоб бера олмайман, айрим пайтларда хозирда қурилиб борилаётган уйларга қараб, агар худо кўрсатмасин, бир зилзила бўлса бу уйлар бардош бера олармикин? Бизку лойиҳамизда хато бўлмаслиги учун, сал каттароқ сечениядаги арматурани кўрсатармиз, аммо қурувчилар ҳам бизга ўхшаган чаласаводлардан, улар ҳали қурилишда жуда кўп «лева» қилишади, камроқ цемент, арзонроқ бетон плита ишлатишади, надзордагиларга кўзини пора бериб юмишади.
Энг даҳшатлиги, бизни ёшимиздаги одамлар, биз каби ўқишларда ўқишни битириб, доктор бўлиб ишлашяпти, биз каби чаласавод одамлар ҳукуматни бошқаришяпти, экономика, илм ва фан тизимида ишлашяпти бу аччиқ ҳақиқат.

Мактабда фарзандим таълим олади, ўқитувчиси билан суҳбатлашиб кўрдим, афсуски у ҳам мени тенгдошим, чаласавод аёл, инглиз тилини ўқитади, инглиз тилини мендан яхши билмас экан. Фарзандимга қўшимча илм бериш йўлларини қидириб юрибман энди.

Больница ва поликлиникаларда ҳам аҳвол шунақа, чаласавод врачлар, улар даволаса касални ё бадтар қилади, ё билмадим.

Бизни хозирги аҳвол шу, келажагимиз бундан анча ачинарлик бўлади деб ўйлаб қоламан, ахир мен таълим олган давр билан ота-онам таълим олган давр ер билан осмон каби эди, энди мени фарзандларим билан солиштирсам, ер билан осмон…
Ҳаммамизга Аллох инсоф ва сабр берсин.

Озода Алиева

Фейсбук саҳифаси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон телеканалларида хориж сериаллари намойиши чекланади

Ўзбекистон нодавлат телеканалларида бир кунлик эфир жадвалини шакллантиришда хориж сериалини бир суткада фақатгина бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда намойиш этиш белгиланди. ...

Фарғонада мактаб ўқувчиси кимёвий модда ичиб вафот этгани ростми?

Турли ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан мажбурлаб кимёвий модда ичдирилганлиги боис ...

Ўзбекистон:меҳрибонлик уйларидаги болаларнинг 80 фоиздан кўпининг ота-онаси бор

Ўзбекистон Олий суди судьяси Акмал Муродовнинг ёзишича, яқинда Олий суд томонидан олиб борилган тарғибот ишлари жараёнида Ўзбекистондаги етим болалар ва ота-онасининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400