Гондурас собиқ президенти рафиқаси Роса Элена Бониля ўғирлик ва фирибгарликда айбланмоқда

Гондурас собиқ президенти Порфирио Лобонинг рафиқаси Роса Элена Бониля Тегусигальпа шаҳри суди томонидан коррупцияда айбдор деб топилди. «ТАСС»нинг хабар беришича, бу ҳақда 20 август куни Гондурас Олий судининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинган.

«Бониля 8 та фирибгарлик ва 3 та ўғрилик ҳолатлари бўйича бир овоздан айбдор деб топилди», — дейилади хабарда.

Роса Элена Бониля 2018 йилнинг февраль ойи охирида қўлга олинган. Гондурас прокуратураси уни турли ижтимоий дастурларга мўлжалланган 700 минг долларни ўзлаштирганликда айблаган.

Собиқ биринчи хонимга нисбатан суд ҳукми 27 август куни чиқарилиши кутилмоқда. У 58 йилдан 87 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

 

Манба:“Дарё”

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Паолага кўрсатилган мулозамат ўзбекларга қачон кўрсатилади?

24 ёшли атлет, мексикалик қиличбоз Паола Плиегога Ўзбекистон фуқаролиги берилганлиги тўғрисидаги хабарни ўқиб, рости хўрлигим келиб кетди.  Олдиндан айтиб қўяй, менда ...

Қозоғистонда 90га яқин хориж телеканали фаолияти тўхтатилади

Фото:Озодлик Қозоғистон ҳукумати “янги қонунга мувофиқ давлат расмий рўйхатидан ўтмади” деган асосда мамлакат ҳудудида фаолият юритаётган 90га яқин чет эл телеканаллари ...

Тарихда илк бор ўзбекистон президенти парламентга мурожаатнома тақдим этди

Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бирга, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий ...