Ўзбекистон Россиядан автомобиллар импорт қилиш бўйича етакчига айланди

2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича Ўзбекистон Россиядан енгил автомобиллар импорт қилувчи давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Автостат» таҳлилий агентлиги хабарига таяниб,  Кун.уз” ёзмоқда.

2019 йилнинг 1-ярим йиллигида Россиядан 19,5 минг дона машина бошқа мамлакатларга экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга кўпдир. Ушбу ҳажмнинг қарийб 70 фоизи тўртта давлат ҳиссасига тўғри келади. Бу йил етакчилик Ўзбекистонга тегишли бўлиб, ушбу мамлакатга 6,3 ой ичида 4,3 минг донага яқин Россия автомобиллари олиб келинган.

Таъкидланишича, Чехия рейтингнинг иккинчи поғонасидан жой олди (4 минг дона). Латвия кучли учликни (3 минг дона машина) якунлаб берган, унинг ортидан Озарбойжон 2,1 минг дона автомобиль билан келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ёши 100 дан ошган 1014 дона дарахт аниқланди

Ўзбекистонда ёши 100 дан ошган дарахтларни аниқлаш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича инвентаризация ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ...

2018 йил ii чорагида россиядан ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми маълум 

Россия Марказий банки 2018 йил 2-чораги давомида Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажмини эълон қилди.  Маълумотларга кўра, 2018 йил апрель-июнь ойларида Ўзбекистонга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400