Толибонлар қизлар мактабини ёқиб юборди

“Толибон” экстремистик ҳаракати жангарилари Қобул яқинидаги қизлар ўрта мактабини ёқиб юборди, деб Афғонистон ИИВнинг матбуот котиби Насрат Рахими маълум қилди. Унинг айтишича, толиблар ёқиб юборган қизларнинг лицейи пойтахтидан 25 км узоқликда Шакардара туманида жойлашган.

Афғонистон Таълим-тарбия вазирлигининг матбуот котиби Нурия Нузхатнинг маълум қилишича, ушбу қизлар лицейида 1700 нафар қиз таълим олган. Мактаб биноси ёнғин оқибатида жиддий зарар кўрган бўлиб, натижада 22 та синф хоналари шикастланган, минглаб мактаб дарсликлари ёниб кетган. Ҳозирда ўқув жараёни вақтинча тўхтатилди, дейди Нурия Нузхат.

Унинг қўшимча қилишича, бу терорчилар томонидан мактабларга қилинган биринчи ҳумум эмас, аввал ҳам бундай воқеалар учраб турган.

Мирзоулуғбек Каримов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек мигрантларига уй ва микроқарзлар берилади

Президент Фармони билан: - уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ...

  “ҳақиқатни айтиши учун қийноққа солиш керак”

Муҳтарам муштарийлар, азизлар! Мен сизларга жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанцияси судида ўз кўзим билан кўриб, қулоғим билан эшитган воқеани ...

Қирғизистон қозоғистондан ун сотиб олишни таъқиқлади

Қирғизистонда Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган тўйинмаган унни ташиш ва ундан фойдаланиш таъқиқланди, дея хабар беради Хабар24.kz. (more…)