Қудуқни ҳам рўйхатдан ўтказиш керак

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 август кунги қарори билан ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.  Унга кўра, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, юридик шахслар ер ости сувларига қудуқларни бурғулашга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар. Рухсатнома бурғулаш ишларини бажариш даврига, лекин 1 йилдан ошмаган муддатга Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан юридик шахсларга уларнинг мурожаатига асосан берилади. Бунда давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи (66 900 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Аммо жисмоний шахсларга чуқурлиги 25 метргача бўлган қудуқларни қазиш учун ва суткасига кўпи билан 5 куб метр ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёж учун якка тартибда олишга мўлжалланган артизанлар учун рухсатнома талаб қилинмайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сангиновни айбдор деган фикримиздан қайтмаймиз

  Дӯстларимдан бири менга Parviz Fattoev исмли Фейсбук фойдаланувчисининг саҳифасида ёритилган "Яхшилар, жон яхшилар!" деб номланган постини юборди. Парвиз Фаттоев ӯз ...

Тошкентда талаба қиз ётоқхонанинг 6-қаватдан ўзини ташлади

27 март куни кечқурун тахминан 22:00 атрофида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида таҳсил олувчи қиз ётоқхонанинг олтинчи қаватини ўзини ташлаган. Бу ...