Чегара ўтказиш пунктларида пуллик хизматлар пайдо бўлиши мумкин

“Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида пуллик хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Ҳужжатга  давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати илова қилинган. Унда 14 та хизматлар киритилган: масалан, консуллик хизмати фаолияти; Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган мобил алоқа операторлари хизматлари; валюта айирбошлаш операциялари, божхона ва бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ банк хизматларини кўрсатиш бўйича фаолият; умумий овқатланиш ҳамда санитар-гигиеник хизматларни ташкил этиш бўйича фаолият; бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни чакана савдоси; йўловчилар учун қўл аравачаларини ижарага бериш; йўловчиларни ўтказиш пунктини ичида ташиш хизмати, такси чақириб бериш хизмати.

“Пуллик хизматларни кўрсатилиши учун ўтказиш пунктлари Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бўйича бошқармалари томонидан Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари билан келишилган ҳолда, ўтказиш пунктини индивидуал кўрсаткичларини инобатга олиб белгиланади”, – дейилган лойиҳада.

Бунда, ўтказиш пунктини географик жойлашуви, кўрсатилиши мумкин бўлган пуллик хизматлар тури ҳамда уларни кўрсатиш учун ажратилиши мумкин бўлган ҳудуд майдони, ўтказиш пунктини ўтказувчанлик қобилияти инобатга олинади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанд вилоятида 1 сотих ернинг нархи қанча?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини ...

“ўқитувчилар қоғозга кўмилиб қолган. ишонмасангиз, мана исботи!”

"Мен Самарқанд вилоят, Пахтачи туманидан мактуб йўлламоқдаман. Нафақат Самарқанд, балки бутун республикада мактаб ўқитувчилари қоғозга кўмилиб қолган. Айниқса, 2005 йилдан ...

Ўзбек тўйларидаги ҳиндулар удумлари

Ҳиндистон ислом динига ҳеч қачон бўйсунмаган. Ҳиндулар ҳар қанча мажбур қилинмасин тилда исломни қабул қилган. Аммо эътиқодда ҳиндуийликни сақлаб қолишган. Шу сабаб энг чигал ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400