Президент ва унинг оиласини ким қўриқлайди?

Давлат хавфсизлик хизматининг ваколатларидан бири Президент давлат хавфсизлик хизматига ўтказилади.

Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифи давомида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан эндиликда Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати шуғулланаши бугун, 24 август куни маълум бўлди.

Бугун Сенат бу борадаги қонун лойиҳасини тасдиқлади.

Маълум бўлишича, «Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонунга янги модда қўшилади ва унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг оила аъзолари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган даврда қўриқланиши лозим бўлган чет давлатлар ва ҳукуматларнинг, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг ва бошқа шахсларнинг хавфсизлигини ҳамда шахсий дахлсизлигини таъминлайди.

Қонун кўпчиликнинг овози билан Сенат тасдиғидан ўтди. Фақатгина энди бу ҳужжат Президент томонидан имзоланса ҳамда расмий эълон қилинса, ўша кунда кучга кирган ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон ҳукумати афғонистон билан чегарадаги ҳудудни ёпиб қўйди

Тожикистон ҳукумати битта НЎПни ёпди ва тожик-афғон чегарасида Панж дарёсидаги бешта кўприк бўйича ҳаракатларни тўсиб қўйди. Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ва Шамсиддини Шоҳин ...

Ямандаги ҳусийлар саудиянинг нефть иншоотларига зарба берди

Эрон билан алоқаси бўлган Ямандаги исёнчи ҳусийлар гуруҳи Саудия Арабистонининг суюлтирилган газ ва денгиз сувини қайта ишлаш заводлари, нефть иншоотлари ва электр ...

«толибон» тошкентда офисларини очиши мумкин

Фото :alriyadh.com 2018 йилнинг 7-10 август кунлари Доҳа шаҳрида (Қатар) жойлашган «Толибон» ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббос Станикзай бошчилигидаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400