Бўстонлиқ туманида  100 минг хонадонни электр билан таъминлайдиган ГЭС қурилиши бошланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чотқол дарёсида гидроэлектростанция қурилиши бошланди. Бу ҳақда «Хабар.уз» нашри ёзмоқда.

Лойиҳа бўйича капитал қўйилмалар ҳажми 125 487,33 минг еврони ташкил этиб, улардан 47 631,17 минг евро миқдоридаги маблағни асосий гидрокучланишли ва ёрдамчи асбоб-ускуналарни харид қилиш учун йўналтириш белгиланган. Буюртмачининг қолган харажатлари 8 995,57 минг еврога баҳоланган. Шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари учун 688 860,59 минг евро ажратиш режалаштирилган.

Янги иншоот 60 ой давомида, яъни 2019-2023 йилларда қурилиб, эксплуатацияга топшириши режалаштирилган.

Ҳисоб-китобларга қараганда, янги ГЭС ишга туширилгач, унинг мамлакат ички ялпи маҳсулотдаги улуши ўртача 25 477,8 минг еврони ташкил қилади ва 100 мингга яқин уй хўжалигини электр энергия билан таъминлашга хизмат қилади.

ГЭСда ҳар бири 19 МВт бўлган 4 та гидроагрегат ўрнатиш мўлжалланган.

Иншоотнинг ўрнатилган қуввати 76 МВт бўлиб, йиллик ўртача электр энергия ишлаб чиқариш ҳажми 282,0 млн. кВт.с га тенг. Унинг асосий асбоб-ускуналари норматив муддатларга кўра 40 йилгача хизмат қилиши мумкин, амалда эса улар 80 йилгача ҳам ишлайди. Шунингдек, ГЭСнинг тўлиқ ишга туширилиши 91,28 млн. м3 гача табиий газни иқтисод қилиш имкониятини беради. Иншоот гидрологик режимга таъсир қилмайди ва гидробиологик объектларга зарар етмайди ҳамда атроф-муҳит ва табиат ўзгаришига таъсир кўрсатмайди.

Ушбу ГЭС қурилиши ва ишга туширилишига сарфланган харажатлар инвестицион даврни ҳисобга олмаганда, 6 йилу 2 ойда қопланиши кутилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда йил бошидан бери 1 954 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинди

2019 йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 9 946 нафар шахсга нисбатан 7 750 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткичлар 2018 йилнинг шу даврига ...

Саид-абдулазиз юсупов пора билан қўлга олинди

10 май куни Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов ...

“сотувчиларни бозордан ҳайдаб, кўчада қолдиришди, бозор бўм-бўш ётибди”

  "Сотувчиларни бозордан кўчага ҳайдашди" 0:02:22 0:02:10/0:02:22 ▶ Бевосита линк "Шеробод деҳқон бозорини бузиб, деҳқон ва озиқ-овқатчиларни кўчада қолдиришди. Эски ...