Шаҳрам Ғиёсов колумбиялик Дарлис Пересни 28 сонияда мағлуб этди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида фаолият олиб бораётган Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Мексиканинг Эрмосильо шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Ғиёсов колумбиялик собиқ жаҳон чемпиони Дарлис Пересга (34-5-2, 22 КО) қарши рингга чиқди. WBA International чемпионлик камари учун кечган, 10 раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ якунига етди. Раунднинг 28 сонияси ортида қолган бир паллада Ғиёсов томонидан чап қўлда берилган кросс зарбадан сўнг рақиб ерга қулади. Рефери саноғи якунланига қадар Перес ўрнидан тура олмади ва 41 сонияда нокаут қайд қилинади.

Ушбу ғалаба Шаҳрамнинг профессионал боксдаги 9-ғалабаси бўлди. Шунингдек, у 7-марта муддатидан олдин ғалабани тантана қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қорақалпоғистонда яшовчи шаҳс танишини қўллари билан ургани сабабли вафот этди

Фото:Mir24.tv Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманида яшовчи А.Б. А.Темур кўчасида маст ҳолда бўлган таниши Ж.М.нинг бошига қўллари ...

Шарофиддин лутфуллаев загребда олтин медалга сазовор бўлди

Бугун Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олди. Унда 13 нафар полвонимиз ўз омадини синаб кўришади, деб «ЎзА» хабар ...

Чироқ бор, лекин ёқишга ҳақимиз йўқ…

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида Республика ишчи гуруҳи томонидан туманнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ...