2020 йилда мактаб ўқитувчиларининг ойлиги ошади

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилда мактаб ўқитувчиларининг ойлигини оширишни топширган. Давлат раҳбари 23 август куни ўтган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси, Молия ва Халқ таълими вазирликларига шу вазифани юклаган.

Шунингдек, узоқ қишлоқлардаги мактабларга  ўқитувчиларни жалб этишни янада рағбатлантириш учун уларга уй-жойлар, машиналар учун кредитлар ҳам берилади. Лекин ҳозиргача автокредит бўйича бир қарорга келингани йўқ.

“Мактаб бу ҳаёт-мамот масаласи, келажак масаласи. Уни давлат, ҳукумат ва ҳокимларнинг ўзи ҳал қилолмайди. Бу бутун жамиятнинг иши, бурчига айланиши керак. Мактаб ўқитувчисини моддий рағбатлантирмасак, унинг ҳаёт сифати даражасини оширмасак, ислоҳот, натижа ҳақида гапира олмаймиз”, деган президент.

Давлат раҳбари ўқитувчи ва мураббийларнинг ўзи ҳам билим ва савиясини ошириши, жамоат ишларида фаол  иштирок этиши, ҳалол меҳнати ва ташаббускорлиги билан бу касбнинг обрўсини ошириши кераклигига ҳам урғу берган.

“Ҳурматли муаллимларимиз, жонкуяр мактаб директорларини, соҳа фахрийларини эл-юртимизнинг таянчи ва суянчи, деб биламиз, – деган Президентимиз. – Мактаблар тизимини ривожлантириш учун бундан буён ҳам маблағни, имкониятни асло аямаймиз. Келажак авлодимиз тақдири, бутун миллатимиз, халқимиз, давлатимиз тақдири муҳтарам муаллимларга боғлиқ”.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тарихда илк бор ўзбекистон президенти парламентга мурожаатнома тақдим этди

Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бирга, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий ...

«буюк келажак» эксперти ўзбекистонда икки фуқаролик жорий этишни таклиф қилди

"Буюк Келажак" эксперти Нур Парпиев Ўзбекистонда икки фуқароликни жорий этиш таклифи билан чиқди. Унинг бу ҳақдаги мақоласи ЎзА томонидан эълон қилинди. Қуйида мақола тўлиқ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400