Нуриддин домла Холиқназаров Тошкент шаҳар бош имом хатиби бўлди

Тошкент шаҳарга янги бош имом хатиб тайинланди. Андижон вилоят бош имом хатиби сифатида ишлаб келган Нуриддин домла Холиқназаров ушбу вазифага тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилмоқда.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Ҳазрат Усмонхон Алимов раислигида бўлиб ўтган йиғинда Тошкент шаҳар бош имом хатиби вазифасини бажариб келган Раҳимберди домла Раҳмонов илмий ишлар ва изланишлар муносабати билан вазифасидан озод этилгани айтилган.

Ҳозирда Раҳимберди Раҳмонов «Минор» масжиди имом хатиби ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 4 январь куни Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, шаҳар бош имоми ва Юнусобод тумани «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланган эди.

Бундан аввал, у Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор» жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўқитувчилар иш ҳақи янги йилда қанчага ошади?

Молия вазирлигининг «Фуқаролар учун 2019 йил бюджети» лойиҳасида ўқитувчиларнинг иш ҳақи оширилиши жадвали ҳам киритилган. Бу ҳақда «Маърифат» газетаси хабар берди. Унга ...

Бухоролик фуқаро 9.200.000 сўм алимент пулини тўлагач, қамоқдан озод қилинди

Бир неча йилдан буён фарзанди учун алимент пули тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган Бухоро туманида истиқомат қилувчи  фуқаро Қаюм Ҳайитов 9.200.000 сўмни тўлагач, ўзига ...

Жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган қизлар сўроқ қилинмоқда

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида таълим олувчи қизларнинг жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган беш нафари ҳуқуқни ...