Андижон шаҳрига Баҳромжон Ҳайдаров ҳоким бўлди

26 август куни халқ депутатлари Андижон шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилиб, Дилмурод Раҳматуллаев лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказилган мазкур йиғилишда Баҳромжон Носирбоевич Ҳайдаров вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида таништирилди. Баҳромжон Ҳайдаров 1972 йил туғилган, маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи. У 2018 йил февраль ойидан буён Андижон вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хиёнат (ҳикоя)

Жавлонбек  Раҳмонов одатига кўра маишат қилиб кайф сафо қилиб ўтирганида, эшикдан мўралаган ҳайдовчиси Нозимнинг  турқини кўриб ўшқирди: Нима бўлди яна? Ёшулли,  Тошкентдан   ...

Перу: ёқилғи нархи кўтарилиб, норозиликлар давом этмоқда

Перуда ҳайдовчилар ёқилғи нархи ошишига қарши норозилик намойишларини давом эттирмоқда. Кеча улар бир нечта йирик йўлларни тўсиб қўйишди. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар берди. ...

Мустақиллик байрамида президент олдида куйлаш учун артистлар пора беришадими?

Ўзбекистонлик баъзи артистлар аввалги Мустақиллик байрамида куйшлаш учун таниш-билишларни ишга солгани хатто баъзи бир ҳолларда пора ҳам беришган. Бу ҳақда Мустақиллик ва ...