Андижон шаҳар ҳокими ишқий муносабатлари сабаб ишдан олинмоқдами?

Тўғри.уз‘нинг хабар беришича шаҳар ҳокимининг ишқий муносабатлари мансаб фаолиятига путур етказган.

Гарчи Раҳматуллаевнинг ишдан олиниши ҳамда бунга сабаб бўлган омиллар ошкор этилмаётган бўлса-да, Дилмурод Раҳматуллаев ва бир аёлнинг ётоқдаги суратлари оммага сиздирилди (ушбу суратлар таҳририятда мавжуд), деб ёзади манба.

Маълум қилинишича, Андижон шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида ишловчи  Г.Ё. ва Дилмурод Раҳматуллаев ўртасида муносабатлар оммага ошкор бўлиши ҳокимнинг обрўсига путур етказган.

Г.Ё. ва унинг яқин қариндоши Д.Ё. мактабгача таълим муассасалари фаолиятига ноқонуний аралашиб, маъмурий ресурсларидан фойдаланишга уринган. Шундан сўнг, Д.Ё. эгаллаб турган лавозимидан бўшатилганди.

Айни пайтда ушбу хабарларни расман тасдиқлаш имконияти йўқ, деб ёзади Тўғри.уз.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонлик йигитнинг ҳалоллиги москвалик қизнинг кўзига ёш келтирди

Москвада истиқомат қилувчи Варя Борцова ўзининг кармонини қайтариш учун қирғизистонлик такси ҳайдовчисини саккиз соат кутгани ҳақида ҳикоя қилди, дея ёзмоқда ЎзА нашри. Қиз ...

Бмт: украина аҳолисининг 90 фоизи қашшоқ бўлади

Агар Украинадаги қуролли можаро узоқ давом этса, аҳолининг 90 фоизи, яъни ҳар ўн кишидан тўққиз нафари камбағал бўлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ...