Ўзбекистонда ўта оғир жиноятлар улуши ошмоқда

Ўзбекистонда 2019 йилнинг биринчи ярмида ҳуқуқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жиноятлар умумий сони қисқарган бўлсада, ўта оғир жиноятлар улуши ошди, деб хабар қилди ички ишлар вазири Сенат мажлисида. 

Хусусан, 2019 йилнинг 1 ярим йиллигида содир этилган жиноятлар умумий миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32%га камайди. Шундай бўлсада, амалга оширилган жиноятлар орасида оғир жиноятлар улуши – 2,7 фоизга ошган, – дейилган хабарда.

Хусусан, Сурхондарё вилоятида қайд этилган жиноятларнинг 38 фоиз,  Тошкент шаҳрида ва Хоразм вилоятида қайд этилган жиноятларнинг – 30 фоиз, Наманган, Жиззах ва Навойи вилоятларида содир этилган жиноятларнинг – 25 фоиз – ўта оғир жиноятлар турига мансубдир.

Юқоридаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда ИИВ жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятлар профилактикасини амалга ошириш ва жиноятчиликка қарши кураш борасида ҳуқуқни сақлаш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар киритди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ювош зиёлилар нима демоқчи?

Кейинги ўн йилликда Ўзбекистон ичида яшаётган зиёлиларимизнинг айрим қатламлари орасида мухолифатни асоссиз танқид қиладиганлар пайдо бўлди. Улардан айримларининг (масалан, ...

Бмт бош ассамблеяси қуддусни исроил пойтахти дея тан олмади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қуддусни Исроилнинг пойтахти дея тан олишдан воз кечди. БМТ Бош Ассамблеяси АҚШнинг Қуддус тўғрисидаги мақомини тан олмаслик борасида резолюция ...

Энг содиқ дўст

Дунёда билимдан ҳам азизроқ яна нима бор.                                                                                                                                    ...