Комил Рашидов Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Комил Қаюмович Рашидов Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролаpи ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги фармони билан Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти ташкил этилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаментининг мудири лавозими киритилди.

Маълумот учун: Комил Рашидов бундан олдин Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси сифатида ишлаб келган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёев қайта қорақалпоғистонга учиб кетди

Бугун 3 июль, якшанба куни Шавкат Мирзиёев яна Нукусга учиб кетди. Буни Flightradar24 хизмати тасдиқлади. Ўзбек президенти 2 июль куни оммавий намойишлар бўлиб ўтган ...

Қўлланма-1

  “БИРДАМЛИК” ҲАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ҚУРИЛТОЙИ ОЛДИДАН!   Ҳалқ  хокимияти,инсон ҳуқуқлари заминидаги,озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи)   ...

Улуғбек қосимов фарғона вилояти прокурори бўлди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан, Адлия катта маслаҳатчиси Қосимов Улуғбек Бердиқобилович Фарғона вилояти прокурори лавозимига тайинланди, дейилади ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400