Айвазовскийнинг тақиқланган асари

Буюк рус рассоми, маринист Иван Айвазовский чизган бир асар рус ҳукумати томонидан ҳануз тақиқланган ижод намуналари рўйхатида туради. Асарда зўравонлик, порнография ёки бошқа қонун билан ман қилинган ҳолатлари мавжуд эмас. Суратда рус қишлоғига байроқ кўтариб, кириб келаётган озиқ овқат ортилган чана тасвирланган. Шунчаки чана. Қизиғи эса байроқ. Чана узра ҳилпираб турган Америка қўшма штатлари байроғи.

Маринист Айвазовскийнинг картинасида 19 аср сўнггида Россияда рўй берган очарчилик даврида америкаликларнинг рус халқига қилган гуманитар ёрдами муҳрланган. Советлар даврида миллий ғоя сифатида анти-америкачилик руҳияти сингдирилганида рассомнинг ушбу машхур хақиқати халақит қилмаслиги сабаб уни тақиқлаб ташлашган. Суратнинг нусхасини сақлаш ёки тарқатиш оғир жиноят ҳисобланган.

Бутун бир тарихий хақиқат унутилган. Американинг ARA инсонпарварлик ташкилоти томонидан қилинган буюк яхшилик унутилди. Улар эса оз эмас кўп эмас 20 миллион аҳолини қутқариб қолишганди. Тарихчиларнинг қайд этишича бир кемадан Америкадан келган дон-бошоқлар туширилган бўлса, бошқа кемада буғдой ва гречка экспорт учун юкланган. Ҳукумат очарчиликдан қирилиб кетаётган халқни қутқариш ўрнига армияси учун қурол сотиб олиш мақсадида бошқа давлатларга буғдой сотган.

Америка рус халқига фақат ўшандагина ёрдам бермаган. Баъзилар АҚШнинг 90 йилларда Россияга кўплаб гуманитар ёрдамлар қилганини эсласа керак. Бироқ шу яқин тарих ҳам унутилди. Миллионлаб русларни ўлимдан қутқарган америкосларни ёмон кўриш, жанговар потенциалдан мақтаниш ва уруш руҳиятини илоҳийлаштириш идеологияси қайтди. Бу ғоявий нарко-занжирга кўпчилик ўтирғизилди. Халқ яхшиликни унутди. Ҳукумат тарихни китоблардан ўчирди. Ғарбни ёқтирмаслик миллий идентификацияга айланди.

Фақат Россия эмас, МДҲдаги руслар таъсиридаги барча мамлакатлар аҳолиси ҳам ушбу ғояни қабул қилди. Ҳали ҳам қабул қилмоқда. Оталаримиз онгида дуализм кучайди. Ўзингиз сўраб кўринг. Улар учун Путин – красавчик, АҚШ – ёмонлик. Россия урушда барчани енгади, АҚШ демократияси эса фақат гейлик дегани. Ва бу руҳият авлоддан авлодга ўтиб келмоқда.

Биргина Айвазовскийнинг мазкур сурати узоқларда унутилган тарихдан гувоҳлик бермоқда. Халқларнинг қисқа муддатли хотирасидан гувоҳлик бермоқда. Улар қанчалик хотирасини йўқота олишини билдирмоқда. Тарихни қандай қилиб ўзгартирилиши, ўзлаштирилиши мумкинлиги хақида сўзламоқда.

  1. S. Сафари америкапараст ҳам, русофоб ҳам эмас. Мен учун уларнинг иккаласи ҳам яхши эмас. Хитойку умуман.

Манба: Нозим Сафари саҳифаси
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-21

4 Андижонлик бек ва навкарлар «Самарқандни олсак ҳамма мушкулларимиз осон бўлади», деб ўйлаган эдилар. Бироқ энг катта ишкалликлар Самарқанд олингандан кейин бошланди. Уч ...

Юлдузли тунлар-2

2 Бу йилги рўза ёз чилласига тўғри келган, жазирама кунларда тонг саҳардан кечқурун қоронғи тушгунча туз тотмай оч юриш кўп одамнинг силласини қуритар, бунинг устига ташналик ...

Хушрўйбиби ва зайнаб

14. ХУШРЎЙБИБИ ВА ЗАЙНАБ Хушрўйбиби Зайнабнинг эгачисидир. Моҳирабону-дан икки ўғул ва икки қиз дунёға келиб, тўнғучи Азимбек, ундан кейингиси Хушрўй (ёшлиғида Хушрўй ўрнига ...