“Салимбой” оғир бетоблиги ва хорижга чиқиб кетгани ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатми?

Тадбиркор Салим Абдувалиев Киргизбаевич билан боғлиқ миш-миш хабарлар тарқалди. Сўнгги кунларда унинг оғир бетоблиги ва давлатни тарк этгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалган. 

EVERYDAY_uzнинг ёзишича Салимбой ҳозирда Тошкентда ва соппа-соғ. Шунингдек, манба унинг фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди. Таъкидланишича у ҳеч қандай жиноят кўчасида юрган шахс эмас ва унинг қўли қонга ботмаган. Шу кунгача Салим Абдувалиев бирон марта ҳам жиноий жавобгарликка тортилмаган.

Шу билан бирга у 20 йилдан бери Миллий олимпия қўмитасида юқори лавозимдаги давлат амалдори, Спорт курашлари ассоциацияси раҳбари эканлиги, юнун-рум ва эркин кураши йўналишида беш карра Ўзбекистон чемпиони бўлган собиқ спортчи ҳам эканлиги эслатиб ўтилган.

Манбанинг таъкидлашича Салим Абдувалиев иқтисод фанлари номзоди ҳам экан.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“қандай қилиб эримни бошқа аёлга уйланганини билиб қолганим ҳақида…”

Британия Соғлиқни сақлаш миллий хизматида ҳамшира бўлиб ишлайдиган Ив Гибней 17 йилдан бери бирга умргузаронлик қилиб келган турмуш ўртоғи ўзгариб қолганини сеза бошлади. ...

Мурод хонтўраев пичоқлангани ҳақидаги хабар рад этилди

Бироз аввал қатор нашрларда аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси Мурод Хонтўраевнинг 27 март куни пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ...

Эмомали раҳмон: тожикистон ҳеч қачон минтақа давлатларига муаммолар туғдирмаган

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 10 январ куни Душанбега ташриф буюриб, Тожикистон Президенти ва Ҳукумат раҳбарлари билан ўтказган учрашуви пайтида Эмомали ...