Ўзбекистонда ҳам ҳайвонларга «паспорт» берилади ва эгаларидан тўлов ундирилади

«Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги низом»ни тасдиқлаш ҳақидаги қарор (рўйхат рақами 3177, 26.08.2019 й.) Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Мазкур Низомга асосан, идентификация қилиш хизматлари учун ҳайвонларнинг эгаларидан ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари белгиланди.

Идентификация қилиш шартномага асосан амалга оширилади.

Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:

ҳар бир қорамол, от, эшак ва туялар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи – 4 460 сўм;

ҳар бир қўй, эчки ва чўчқалар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 фоизи – 3 345 сўм;

ҳар бир ит ва мушуклар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи – 2 230 сўм.

Идентификация учун тўлов туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари ҳисобварағига, нақд пул ва нақд пулсиз шаклда амалга оширилади.

Ветеринария паспорти йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда унинг дубликати бепул берилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳайвонларни идентификация қилиш – бу биркалаш, тамғалаш, жетонлаш ва чип ўрнатиш орқали ҳайвонларни аниқлаш имконини берадиган индивидуал рақам бериш ва уларга ветеринария паспортини расмийлаштиришдир.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қоракўлда газ кони топилди

Бухоро вилояти “Олот нефть-газ қидирув экспедицияси” МЧЖ жамоаси томонидан “Қандим” газни қайта ишлаш мажмуасидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда янги газ кони борлиги аниқланди. ...

Ўзбекистон ва беларусь ўртасида 300 млн долларлик шартнома тузилди

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Минскдаги музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилди. Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ...

Ислом каримовнинг ўғли “ўзбекистон ҳаво йўллари”ни судга берди

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг биринчи турмушдан бўлган ўғли Петр Каримов "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатини судга берганинни Би-би-сига Москванинг Тверь ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400