Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар Иттифоқи раислигидан кетди

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди. Кеча, 29 август куни ташкилотда йиғилиш ўтказилган ва унда Қуронбоев ишдан кетгани эълон қилинган.

Қаҳрамон Қуронбоев 2017 йил 30 июнда ташкил этилган Ёшлар Иттифоқи фаолият бошлаганидан буён ҳаракатга раҳбарлик қилиб келади. Ёшлар Иттифоқи собиқ «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида ташкил этилганди.

Қаҳрамон Қуронбоев 2018 йил 5 июнь куни водийда келин-куёвнинг тўй кортежини тўхтатиб, уларни таксига ўтирғизиб юборганини ОАВ билан учрашув вақтида айтганидан сўнг кескин танқидлар остида қолиб кетган ва Қуронбоевнинг бу ҳаракатини президент Шавкат Мирзиеёв ҳам қоралаганди.

Қуронбоевнинг янги лавозими ҳам аниқ. У давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича президент  маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мусулмон миллиардерлари риёдан қўрқиб хайр-эҳсонлар қилишмайдими?

Яқинда рус тилидаги Ислом молияси телеграм каналида “Списки Форбс или тайные щедрости” (“Форбс рўйхатлари ёхуд махфий саҳоват”) номли кичик бир мақола саҳифа аъзолари ...

Юртимизда чаласаводлар кўпаймоқда, энди келажагимиз нима бўлади?

Мен 1984 чи йилда туғилганман, Наманганинг энг яхши мактабларида ўрта маҳсус таълим олганман, мен билан бирга 14та одам битирган, у болларни ичида 4 киши илмга қизиққан, ...

Гулбаҳор йўлдошева вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кино ва театр актрисаси Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда марҳумнинг яқинлари маълум қилган.  Ўзбек миллий ...