“Хитойнинг таъсиридан эҳтиёт бўлинг!”

Чоршанба куни АҚШ президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Болтон Украинанинг Хитой таъсиридан огоҳлантирди, деб ёзади «Таrjumon.uz» сайти.

Гап шундаки, Хитой Украина аэрокосмик гигантини сотиб олишга уринаяпти. Болтон бу ҳаракатни Хитойнинг “қарз дипломатияси”, деб атади.

Май ойида Президент Владимир Зеленский ҳокимият тепасига келганидан кейин Украинага ташриф буюрган АҚШнинг биринчи юқори лавозимли расмий вакили Болтон Вашингтон бу келишувни маъқулламаслигини аниқ айтиб ўтди.

«Биз Хитойнинг адолатсиз савдо амалиётлари, Америка Қўшма Штатларида кўрган миллий хавфсизликка таҳдидлар ҳақида хавотиримизни баён этдик», деди у Киевдаги матбуот анжуманида.

“Хитойнинг таъсиридан эҳтиёт бўлинг!” дея қўшимча қилди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёев ташрифидан кейин тошкент вилоятидаги 5 туман ҳокими маошдан маҳрум қилинди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи якунида вилоятдаги 5 туман ҳокими икки ойлик маошидан маҳрум қилинган. Бу ҳақдаги маълумотни «Kun.uz» ...

Siemens россия бозорини тарк этишини эълон қилди

Германиянинг Siemens корпорацияси Украинадаги уруш туфайли Россияни тарк этишини маълум қилди. Компания матбуот хизмати ишлаб чиқариш ва бошқа фаолиятни тўхтатиш бўйича ишлар ...

«буюк ипак йўли» билан донг таратган халқ қаерда қолди?!

1991-2000 йиллар жуда кўпчилик, хусусан Марказий Осиё мамлакатлари учун жуда омадли бўлди. Азал-азалдан савдо-сотиқ орқали ном қозонган халқимиз Қозоғистон, Қирғизистон, ...