Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Хуршидбек Норматов (9-0, 3 КО) 30 август тонгида АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Машантукетда бўлиб ўтган бокс кечасида Норматовга америкалик тажрибали боксчи, IBA йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони Уолтер Райт (17-7, 8 КО) рақиблик қилди. GoSport.uz хабарига кўра, мазкур жанг Шимолий Америка бокс ассоциациясининг (NABA) АҚШ минтақаси (NABA-USA) чемпионлик камари учун кечди.
8 раунд давом этган жангда Хуршидбек Норматов тўлиқ устунлик қилди ва ҳакамларнинг бир овоздан (80-72, 80-72, 79-73) берган баҳоларига кўра ғолиб деб топилди ва профессионал боксдаги илк камари NABA-USA чемпионлик камари соҳиби бўлди.