Рикардо Луна Флоресни боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев ерга қулатди

Профессионал бокснинг супер ўрта (76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (2-0, 2 КО) яна бир чиройли ғалабасини тантана қилди.

Калифорниянинг Пасадена шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида у мексикалик Рикардо Луна Флоресга (22-7-1, 14 КО) қарши рингга кўтарилди. Саккиз раундга мўлжалланган мазкур жанг биринчи раунддаёқ ўз якунига етди. Мелиқўзиев дастлабки раундда Флоресни икки марта жигар қисмига берган кучли зарбалари туфайли ерга қулатди. Натижада ҳакам раунднинг 2:13 сонияси ортда қолганида соф нокаут қайд этди.

Бу натижа орқали Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги иккинчи жангида ҳам биринчи раунддаёқ ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев 13 июнь куни Ҳолливудда бўлиб ўтган бокс кечасида проф-боксдаги дебют жангини ўтказган ва унда аргентиналик Мартин Фидел Риосга (23-20-4, 13 КО) қарши жангда рақибини биринчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зарафшонда олти ойлик ҳомила билан операция қилинган бемор қаровсиз қолдирилди

Зарафшон шаҳридаги Янги Зарафшон маҳалласида истиқомат қилувчи Гулдарой Ахунова шаҳар марказий шифохонаси туғруқ бўлими реанимациясида эрталабдан буён оғир аҳволда малакали ...

Чилонзорда овқатдан заҳарланган 4 киши вафот этди

Ҳодиса юзасидан батафсил маълумотлар экспертиза хулосаси чиққанидан сўнг маълум қилинади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати берган хабарга кўра, Тошкент шаҳрининг ...

 қуруқ ваъда оғиз йиртар

Ўтган ойда Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида бўлган кӯнгилсиз ҳолатдан кейин юртимизда ҳамма олис йўлга қатновчи (автобуслар, темир йўл ва самолётлар) транспорт воситаларининг ...