Яккабоғда ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган Баҳриддин Исомов озодликка чиқарилди

Яккабоғда ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор озодликка чиқарилди. Бу ҳақда “EVERYDAY.UZ” хабар қилди.

Маълум бўлишича ҳоким ўринбосарни ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исомов ўша куни аффект ҳолатида, яъни кучли руҳий ҳаяжонда бўлган ва Яккабоғ тумани прокурори санкцияси билан айблов Жиноят кодексининг 97-моддаси (“Қасддан одам ўлдириш”)дан 98-модда (“Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш”)га қайта малакаланиб, айблов енгиллашгани муносабати билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси бекор қилинган.

Бундай ечимга келишга Қарши университети психология факультети олимларидан иборат экспертлар гуруҳининг хулосаси сабаб бўлган.

Тадбиркорнинг адвокатинингнинг маълум қилишча бундай хулосага такрорий комиссиия натижасига кўра келинган. Ундан олдинги текширувда экспертиза аъзолари хатто тадбиркор билан суҳбатлашмаган ҳам ва шунинг натижасида унга оғирроқ жазо тайинланадиган модда билан жиноий иш қўзғатилган.

ЖКнинг 98-моддасида кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдирганлик учун 2 йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган, дея маълум қилди “адвокатньюс.уз”.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қирғизистонда тўққизта корхона очади

Ўзбекистонда Қирғизистонда автоуловларга техник хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги техникасини йиғиш, пластик қисмлар ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишлар бўйича тўққизта корхона ...

Ўзбекистонда доллар ишлаб топган бўлсангиз – сўм оласиз

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПҚ–5811-сон, 05.09.2019 й.). Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, чет ...

Пул йиғишда йўл қўйиладиган 5 хато

1. «Ортганини йиғаман». Ҳеч қачон қанча орттиришингизни билмайсиз, балки умуман орттиролмассиз ҳам. Демак, сиз пул йиғишга ҳаракат қилмаяпсиз. Агар ҳар гал маошнинг маълум ...