Жасур Акромов ва Нуриймон Абулҳасан ишдан олинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, қўмита раиси Жасур Акромов, раис ўринбосари – Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Нуриймон Абулҳасан бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилган.

Айни вақтда ким қўмитага янги раис этиб тайинлангани ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 18 апрель куни 2003 йилдан бери Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасида фаолият юритиб келган Ортиқбек Юсупов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Жасур Акромов қўмита раиси этиб тайинланганди.

Бундан ташқари, ўшанда Музаффар Комилов ҳамда Нурийман Абдулҳасан раиснинг янги ўринбосарлари этиб тайинланди.

Нуриймон Абдулҳасан Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил марказига директорлик қилган. У 1994 йилда Тошкент ислом институтини (олий маъҳад), 1997 йилда Миср Ал Азҳар университетини тамомлаган бўлиб, илгари Дин ишлари бўйича қўмита, президент девонининг Миллатлараро ва дин масалалари бўйича хизматида ва Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритган.

Маълумот учун, ҳукумат томонидан 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон қарор билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низомга мувофиқ, Қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳбусларга сифатли билим берилади

Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори  (318-сон, 16.04.2019 й.) ...

Давлатни алдасанг, «жигоку»га тушасан дeган гапи жуда ўйга солди одамни

Бугун эрталаб ишга кeтаётган эдим. Мeтрода бир болакайга кўзим тушди. Бошини китобдан кўтармай кeтди, анча жойгача. Ҳавасингиз кeлади-вeй. Чидаб туролмадим. Ёнида жой бўш ...

Туркманистонда ботокс, киприк олдириш, тирноқ ва татуировка қилдирдирган аёллар жаримага тортилиши мумкин

Туркманистонда аёлларга ботокс, киприк олдириш, тирноқ ва татуировка учун жарима солиниши мумкин. Гўзаллик салонлари мижозлари қонунни бузганликлари учун 300-500 манат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400