Human Rights Watch Ўзбек ҳукуматини «Жаслиқ»даги қонунбузарликларни текширишга чақирди

Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон расмийларини «Жаслиқ»да амалга оширилган қонунбузарликлар юзасидан мустақил текширув ўтказишни бошлашга чақирди, деб ёзади “Дарё” сайти.

«Айбдорлар жавобгарликка тортилиши, жабрланувчилар ва уларнинг оиласига товон пули тўланиши керак», — дейилади ташкилот баёнотида.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг фикрича, «Жаслиқ»нинг ёпилиши Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларига оид эски репутациясининг ўзгаришига имкон беради.

«Ўзбекистонда бошқа ‘Жаслиқ’ бўлмаслиги керак», — деб таъкидлайди HRW вакиллари.

Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни «Жаслиқ колониясини тугатиш» тўғрисидаги қарорни имзолаган. Бу қарорни БМТ ва Европа иттифоқи қўллаб-қувватлаган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ учун олдиндан тўлаш қоидалари яна ўзгарди

1 мартдан электр энергияси ва табиий газ учун олдинган тўлов киритиш қоидалари ўзгарганди: тарифлар ўзгарганда кейинчалик қайта ҳисоблашларсиз олдиндан тўлов тўланадиган давр ...

Марат зоҳидов ҳуқуқ ҳимоячилигининг таъмал тошини қўйганлардан бири эди

24 февраль куни математик олим, Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон қўмитаси раҳбари, заҳматкаш инсон Марат Зоҳидов 79 ёшида орамиздан кетди. Муттасил хасталиклар билан ...

Москвада полициячига қаршилик кўрсатгани учун ўзбек мигрантига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Москвада 24 ёшли ўзбекистонлик ишчи мигрант Актам Аҳматовга нисбатан РФ Жиноят кодексининг 318 - моддаси (полиция ходимига қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400