Зиёлилар ва фаоллар гуруҳи озодлик учун курашган бўлса ҳам, ҳокимият эски элита қўлида қолиб кетган

Тарихан кўпгина собиқ колонияларда мустақиллик байрами чинакам халқ тантанаси эмас, номенклатура маросими бўлиб келади. Бундай давлатларнинг аксариятида мустақиллик учун кураш маҳаллий элита ресурсларга эгалик ҳуқуқини метрополиядан тортиб олиш жараёнидан иборат бўлган, қандайдир зиёлилар ва фаоллар гуруҳи озодлик учун курашган бўлса ҳам, ҳокимият эски элита қўлида қолиб кетган.

Яна кўп ҳолларда бу элита метрополия билан алоқани бутунлай узиб юбормайди. Мустақиллик, озодлик ҳақидаги гаплар йўлига, колониялар ва метрополия иқтисодиёти ва балки маданий ҳаёти шунчалик боғланиб кетган бўладики, алоқаларни узиш осон иш бўлмайди. Одатда ҳатто эски тузум атрибутлари – байроқ, мадҳия, герб, давлат аппарати, расмий тил, расмий тарих ракурси деярли ўзгаришсиз сақлаб қолинади. Хуллас, элита мустақилликка миллатчилар ва зиёлиларга нисбатан бошқачароқ қарайди. Шунинг учун у байрамни тор доирада, оломондан панада ўтказиб юборишни маъқул кўради.

Яқин-яқингача Ўзбекистонда айнан шунақа вазият ҳукмрон эди. Бу йилдан вазият бироз ўзгарди, дейишяпти – халқ кўчага чиқди, интернет селфилар ва табрикларга тўлиб кетди, эски замондаги каби тор доирада бир хил сценарий асосида байрам уюштирилмади. Лекин бу ҳам ҳали кам, назаримда.

“Ҳақиқий”, яъни нопостколониал мустақиллик қандай бўлади:

1) Мустақиллик куни миллатнинг энг асосий, энг муҳим байрами бўлади, аҳоли уни самимий нишонлайди ва қадрлайди;

2) Атрибутика – мустақиллик рамзлари акс этган футболкалар, байроқлар, бошқа буюмлар жуда кўп миқдорда сотилади;

3) Ҳар йили мустақилликка бағишланган ҳужжатли ва бадиий фильмлар ишланади, ўша йиллар хотиралари чоп этилади, гувоҳлар билан интервьюлар қилинади, хуллас, байрам медиада ҳам акс этади;

4) Фаоллар ҳар йили байрамни нишонлашнинг бирор оригинал йўлини ўйлаб топади. Ҳар йили янги ташаббус дегандай.

Ҳозирча эса, назаримда, Ўзбекистоннинг асосий байрами 9 май бўлиб қолмоқда.

Эльдар Асанов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Журналист бобомурод абдуллаевнинг уйида тинтув ўтказилди, унинг ўзи қўлга олинган

Журналист Бобомурод Абдуллаев Тошкентлик 44 ёшли журналист ва спорт шарҳловчиси Бобомурод Абдуллаевнинг уйида 29 сентябрь куни пешиндан кейин Юнусобод туман ИИБ тезкор гуруҳи ...

Ўзбекистондаги энг паст кўрсаткичли мактабларнинг ярми самарқандда

Умумтаълим мактабларида таълим сифати ва муаммоларни ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи ўз ишини Самарқанддан бошлади. Вилоят ҳокимлигидаги йиғилишда халқ таълими вазири ...

Энди ҳаётингиз хавф остида қолиб, тиббий ёрдам кўрсатишни рад этгансангиз маъмурий жавобгарликка тортиласиз

Ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида бўлган шахсга шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда, ...