Қачонгача амалдорлар ўз халқини, Президентини алдаш, кўзбўямачилик қилиш билан шуғулланади?

Ҳурматли амалдорлар!

Биламан мени жуда ёмон кўрасиз, лекин бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчиман…

Хуллас, эътибор бердингизми йўқми билмадим, лекин халқ сизларга ишонмай қўйган. Ҳайрон бўлишингиз мумкин, аммо бу ҳақиқат.

Одатда фуқаролар биринчи навбатда прокуратура, портал, суд, ҳокимиятга мурожаат қилади. Кейин ҳаммасидан чарчаб шу интернетда фаол бўлган блогерлар-у ОАВлардан ёрдам сўрашади. Менга мурожаат қилганларнинг камида 50% “Прокуратура, порталга боринг” десам, “Уларга ишонч йўқ” дейишади. Бу жудаям аянчли ҳолат.

Ёки нима деб ўйлайсиз? Мен ҳар куни уйғониб муаммо қидириб юраманми? Ёки ўзимга ёқадими кўнгилочар саҳифада муаммоларни ёритиш? Ўзим ҳам чарчаб кеттим муаммолар кўплигидан, лекин сизлар уларни ҳал қилмаганингиздан кейин нима қилишим керак? Сизга ўхшаб теримни қалин қилиб, ҳеч нимани билмагандай ғўддайиб юриш қўлимдан келмаса… Ўргатинг!

Энг кулгилиси, негадир аксарият ҳолатларда интернетда чиқиши билан муаммо ҳал бўлади. Бухорода битта тадбиркор 10 ойдан бери ҳоким ҳузурига киролмаган экан. Ўзим ҳокимиятдагиларга алоқага чиқиб “Шундайми?” деб сўрадим. Ҳеч қаерга юклаганим ҳам йўқ.. Кейинги кунда ҳал қилиб берибдилар ишини шу тадбиркорни. Тарихий обидалар атрофи чиқиндихонага айланган жой ҳақида ёзгандим, ўша куннинг ўзида бир нечта юк мошиналар-у ишчилар келиб тозалаб кетишибди….

Шундай вазиятлардан кейин оддий халқ ҳокиму-амалдорларга ишонмай, шу блогерларга ишонадида… Кейин блогерлар-у ОАВлар ҳам ўзидан кетади шундай кучимиз бор экан деб.

Бухоро ҳақида қилган видеомурожаатимдан кейин менга Бухородан юзлаб одамлар ёзди. Тадбиркорлар, уй эгалари, футбол соҳаси, меҳмонхона индустрияси, таълим… хуллас бир йилга етадиган муаммолар тўпланиб қолган. Далил исботлари билан. Кўпчилиги прокуратурага, судга, порталларгача мурожаат қилди. Аммо ўзимни ишимдан ортмаяпман… Сизнинг вазифаларингиз билан шуғулланишга сал вақтим етмаяпти. Узр.

Хўш қачон бу мақтовлар остидаги тизим ишга тушади? Қачонгача амалдорлар ўз халқини, Президентини алдаш, кўзбўямачилик қилиш билан шуғулланади?

Ёки муаммони ҳал қилиш учун интернетда чиқишини кутиш керакми? Агар шуни кутаётган бўлсангиз, айтинг. Дақиқасига 10 та муаммони юклашимиз мумкин. Муаммоларни ҳал қилиб берасиз. Бўлмаган обрўларингиз тушиб кетгани қолади…

Шу олаётган унвонларингизга муносиб бўлинглар, барака топгурлар. Президент томонидан сизга берилган ишончни оқланглар!

Ҳақиқат билан,
Умид Гафуров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Винницада россиянинг ракета зарбасидан 20 га яқин одам ҳалок бўлди

Украинанинг Винница шаҳрида Россиянинг ракета зарбаси оқибатида 20 га яқин одам, жумладан, икки ёш бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ...

Тожикистон: ахборот урушига қарши кураш

Тожикистон ҳукумати ахборот урушига қарши курашишга, аниқроғи, ҳужумларга жавоб қайтариб, унда иштирок этишга бел боғлаган. “Биз интернет сайтлари орқали террорчилик, диний ...

Нуруллоҳ муҳаммад рауфхон тоштурмадан ўз уйига келди

Тошкент аэропортидан ушлаб кетилган ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон озодликка чиқарилган. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400