Ўзбекистон аҳолисининг 62 фоизи 1,90 долларга кун кечиради

“Togri.uz” сайтининг ёзишича, Африка давлатлари қаторида Ўзбекистоннинг 62 фоиз аҳолиси қарийб 2 долларга кун кечириши таъкидланмоқда.

Жаҳон банки тайёрлаган докладга мувофиқ, кунига 1,9 доллардан кам маблағга яшаётган аҳолининг улуши Европа ва Марказий Осиёда 7 миллионни ташкил қилади. Ўзбекистон аҳолисининг 62.1 фоизи ҳам шу тоифага киритилган.

Таъкидланишича, 2010 йилда қашшоқликни камайтириш борасида эришилган ютуқларга қарамай, глобал миқёсда ўта камбағал одамлар сони номаълум даражада юқори бўлиб қолмоқда.

Дунё аҳолисининг 10 фоизи 2 долларга кун кечиради

Энг сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, 2015 йилда дунё аҳолисининг 10 фоизи кунига 1,90 АҚШ долларидан кам пулга кун кечирган.

Қашшоқлик даражаси барча минтақаларда пасайган бўлса-да, тараққиёт нотекис бўлди: икки минтақа — Шарқий Осиё ва Тинч океани (47 миллион ўта камбағал аҳоли) ҳамда Европа ва Марказий Осиё (7 миллион киши) 2030 йилги мақсадга эришган ҳолда, ўта қашшоқликни 3 фоиздан пастга туширишди.

Африкада вазият жиддий

Ўта қашшоқларнинг ярмидан кўпроғи Африканинг Саҳросида яшайди. Аслида, минтақадаги камбағаллар сони 9 миллионга кўпайди ва 413 миллион киши кунига 1,9 АҚШ долларидан кам пул билан яшамоқда.

Агар тенденция давом этса, 2030 йилга келиб, ўта қашшоқ 10 кишидан 9 нафари Африканинг Саҳро минтақасида бўлади. Шунга қарамай, қарийб 2 долларга кун кечирадиган халқлар орасида Ўзбекистон Африка давлатлари қаторида эътироф этилади. Аммо ушбу маълумот 2003 йилда тўпланган бўлиб, Жаҳон банк маълумотлар базасида Ўзбекистоннинг кўрсаткичи ўтган йиллар ичида янгиланмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эврил турон: қилмишига яраша жазо

“Рустам Иноятов Ўзбекистон МХХ идорасини чорак аср давомида узлуксиз равишда бошқариб келганини, бу давр орасида мамлакатдаги адолатсизлик ва ноҳақлик, диёнатсизлик ва ...

Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари нартай дутбаев етти ярим йилга қамалди

Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Қўмитасининг собиқ раҳбари Нартай Дутбаевга тайинланган жазо муддати ошкор этилди, дея хабар беради Қозоғистон Республикасининг Олий суд ...

Путин ва трамп телефонда сурия, украина, эрон ва афғонистон ҳақида гаплашишди

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Оқ уйдагилар суҳбат бир соатча давом этганини айтишди. Муҳокама қилинган мавзулар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400