Москвада ўзбекистонлик талаба мажбуран реанимацияга ётқизилган

Россия Халқлар дўстлиги университети қошидаги Тиббиёт институтининг ўзбекистонлик  талабаси Ўлмасхон Баҳронов 27 август куни Москвадаги 67-сонли касалхонада мажбуран реанимацияга ётқизилган. Бу ҳақда “Togri.uz” ёзмоқда.

Унга яхши қарашмаган

Талабанинг тоғаси Фаруххон Шукриллаевнинг ёзишича, 1997 йилда туғилган Баҳронов 20 август куни бурнидан қон кетиб, Москва шаҳрининг 67-сонли касалхонаси ЛОР бўлимига етказилган. 20 ва 21 август кунлари касалхонага унга яхши карашмагани сабабли ўзини алоҳида палатага ётқизишларини сўраган.

Шукриллаевнинг қўшимча қилишича, шифокорлар бунинг учун ундан ҳар бир кун учун 16 000 рубль талаб қилишган. Аммо Ўлмасжон Баҳронов суғурта полиси борлигини айтиб шифокорлар билан тортишган ва алоҳида палатага ўтказилган.

 Реанимация мажбуран ётқизилган

“Унга Вера исмли курсдоши кечаю кундуз караган. 27 август куни эса бурнидаги тампонларини олиб жавоб беришлари керак эди. Лекин номаълум сабабларга кўра Бахроновни реанимация бўлимига ётқизишган. Жияним У.Бахронов ва унинг курсдоши Вера реанимацияга ётқизишга каршилик қилишган. Улар кетамиз деганига қарамай, ўз ҳушида бўлган соппа-соғ У.Бахроновга кучли тинчлантирувчи дори бериб, қўлини боғлаб, реанимация бўлимига ётқизишган”, дейди Баҳроновнинг тоғаси ва адвокати Фаруххон Шукриллаев.

Унинг яна таъкидлашича, Вера шу захотиёқ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Москвадаги бўлимига телефон қилиб ёрдам сўраган, улар эса касалхона шифокорлари ўз ҳушида бўлган беморни унинг розилигисиз реанимация бўлимига мажбуран ётқизишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқлигини тушунтиришган холос.

Ўлмасхон комага тушган

Шундан сўнг у реанимация бўлимига кириб жанжал қилган Вера касалхона ходимлари томонидан чиқариб юборилган. 28 август куни Москвага етиб борган Баҳроновнинг ота-онасига унинг кома ҳолатида эканлиги ва сунъий нафас олиш ускунасига уланганини айтишган.

“Менинг фикримча ўз ҳушида соғлом бўлган Бахроновни, реанимацияга мажбуран ётқизишиб ички органларини ўғирлаб сотмоқчи бўлишган”, дейди Шукриллаев.

Ташқи ишлар вазирлиги назоратида

Шунингдек, Шукриллаевнинг айтишича, Баҳроновнинг ота-онаси Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига мурожаат қилган. Элчихонадагилар эса мазкур ҳолат бўйича қонун доирасидаги барча ёрдамни беришга ваъда қилишган.

Сайт бу масалада Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланганда, ушбу ҳолат вазирлик назоратига олингани ва ҳозирда бу борада ўрганиш ишлари амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Толибонга кўнгилочар жойларда қурол олиб юриш тақиқланди

“Толибон” ҳаракати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид жангариларга Афғонистондаги кўнгилочар масканларда қурол олиб юришни тақиқлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот ...

Мирзиёев рустам иноятовга даҳлсизлик берди

МХХнинг собиқ раиси Рустам Иноятов Ўзбекистон Олий мажлис сенатининг аъзоси бўлди. Бу ҳақда 31 январ куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони чиқди. Хабарни BBCUZBEK.COM га ...

 қани ўша оппозиция? 

Бугун Ўзбекистонни бошқараетган ҳукумат ,Ҳурматли президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жуда катта бунёдкорлик ишларини амалга оширмоқда. Бобомиз Амир Темур " Бизнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400