Мансур Тўймаевни ёқиб юборган Баҳриддин Исомов иши бўйича Бош прокуратура расмий хабар берди

Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан Баҳриддин Исомовга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланди.

Жиноят иши қўзғатилишига, 2019 йил 20 июль куни Баҳриддин Исомов Яккабоғ туманидаги “Эски Яккабоғ” қўрғони кўчаларида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари жараёнида туман ҳокимининг ўринбосари Мансур Тўймаевнинг юз қисмига бензин сепиб, уни ёқиб юбориб, ўлдиришга суиқасд қилганлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар асос бўлган.

Б.Исомов ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “г, л” бандлари билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, суднинг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган.

Тергов давомида ўтказилган суд психология экспертизасининг хулосасига кўра, айбланувчи Б.Исомов мазкур жиноятни содир қилган вақтида кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида бўлган.

Юқоридагиларга кўра, айбланувчи Б.Исомовга нисбатан эълон қилинган айблов ЖКнинг 25, 98-моддасига қайта малакаланиб, қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чораси, “гаров” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.

Бундан ташқари, тергов давомида Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосари М.Тўймаевнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, унга нисбатан ЖКнинг 192(1)-моддаси 3-қисми “а” банди ва 206-моддаси 2-қисми “а” банди билан айблов эълон қилинган ҳамда муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги “тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши 30.08.2019 йил айблов хулосаси билан ЖИБ Яккабоғ тумани судига юборилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рустам мадумаровга тегишли яна бир мулк аукционга қўйилди

Рустам Мадумаровга тегишли Rubicon Wireless Communication МЧЖ кўчмас мулки аукционга қўйилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар берди. Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, ...

“жаҳон рекорди” ўрнатган ўзбек сўми ҳақида

Рустам Усманов Аввало пул нима деган саволга жавоб топиб олайлик. Қўлимиздаги бир парча қоғоз биз учун пул ҳисобланади. Унинг пул бўлиб хизмат қилиши учун ягона шарт шуки, ...

1 ноябрдан ўзбекистонда алкоголь ичимликларининг нархи ошади

Вазирлар Маҳакамасининг «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия ...