Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан Қозоғистонда намойиш ўтказилди

Ўтган душанба куни Жанаозен шаҳар ҳокимлиги биноси олдида юзга яқин одам тўпланди. Йиғилганлар мамлакатда Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан чиқишди. 

Қозоғистонда Хитойнинг 55 та заводи қурилади деган миш-мишлардан сўнг, мамлакат бўйлаб норозилик акциялари ўтказилди. Улар Олма-ота, Ақтўбе, Нур-Султонда қўллаб-қувватланди.

Қозоғистон Ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаевнинг сўзларига кўра, полиция Жанаозендаги ноқонуний намойишларга қарши чора кўради.

“Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабар ноқонуний. Ноқонуний намойишларни ўтказишга чақириқлар бўлса, ички ишлар органлари тегишли чора кўради. Ҳозирги кунда ҳаммаси тинч”, – деди ички ишлар вазири.

Вазир таъкидлашича, Қозоғистон ва Хитой ўртасида инвестиция битимлари имзоланган. Бироқ улар орасида одамларнинг эътирозига сабаб бўладигани йўқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент конвертацияни очиш масаласида халқаро валюта жамғармаси билан маслаҳат бошлади

  Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Кристин Лагард Ўзбекистон расмий делегациясининг жорий ой бошида Халқаро валюта жамғармаси бош қароргоҳи Вашингтонда ...

Nestle ўзбекистондаги иккита заводини сотди

Nestle Uzbekistan МЧЖ мамлакатда бир нечта корхоналарини Lactalis компаниясига сотилганлигини маълум қилди, деб ёзади «Саф.уз» сайти. Nestle Uzbekistan ва Lactalis ...

Nike компанияси россияни бутунлай тарк этганини эълон қилди

Американинг кийим-кечак ва пояфзал ишлаб чиқарувчи Nike компанияси 23-июнда Россия бозоридан бутунлай чиқиб кетганини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. ...