Тўрақўрғонда “Lacetti” ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай бетон тўсиққа урилди

2019 йил 3 сентябрь куни соат 01:30ларда Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшаган 31 ёшли Ш.Н.ўз бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинани Тўрақўрғон туманидан ўтувчи “Пунгон-Наманган” йўлининг 69-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб кетган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада ҳайдовчи Ш.Н. ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, “Обод” маҳалласида яшаган 31 ёшли О.А. ҳамда “Мовароуннахр” маҳалласида яшовчи 27 ёшли Б.Н.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчи Ш.Н. ва О.А.лар шу ерда вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сирдарёда фермерлар “нопок ишга қўл урмасликка” оммавий равишда қасамёд қилди

Сирдарёнинг Боёвут ва Гулистон туманларидан бўлган ғаллакор фермерлар "нопок ишга қўл урмасликни эзгу ният қилиб", оммавий равишда қасамёд қабул қилди. Вилоят ҳокимлиги нашри ...

Акс-садо: “уларнинг тириклайин ёнишига амалдорларни айбдор деб биламан”

"Азага борган хотин ўз дардини айтиб йиғлайди" дейишади. Бугун мен ҳам Қоғоғистонда вафот этган йигитларнинг азасида ўз дардимни айтиб олай. Балки нотўғри ўйлаётгандирман. ...

Москвада ўзбекистонлик аёл севганининг уйланганини эшитиб, ўзига ўт қўйди

Москвада асли ўзбекистонлик аёл севганининг уйланганини эшитиб, ўзига ўт қўйди.  Маълум бўлишича, 32 ёшли Дилфуза исмли аёл Сирожиддин исмли йигит билан Ўзбекистонда учраша ...