Ўзбекистонда маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилади

Сайловлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган Қонун (ЎРҚ-563, 04.09.2019 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий Ахборот канали ёзмоқда.

Қонун билан Конститутция ва бир қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Конституцияга киритилган ўзгартиришга мувофиқ ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра эндиликда ички ишлар органи ходимлари Қонунчилик палатасига ёки маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайлана олмайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда пиёдани уриб кетган бош прокуратура ҳайдовчиси 7 йилга қамалиши мумкин

Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан Бош прокуратура бошқармаси ҳайдовчиси Ж.А.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган ...

Ўсмирлар учун юк ташиш меъёрлари

Ёшлигидан иш ўргансин деб, ўсмирларни ишга жойлаб қўйиш - яхши одат. Аммо, бунда ёш организмни зўриқтириб қўймаслик муҳим. Фото:Озодлик Шунинг инобатидан, тегишли меҳнат ...

Назарбоевнинг йил боши мурожаати ҳақида

Бугун 2018 йилнинг 9 январь куни соат 19:00 да Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳар йилгидек, йил бошида қозоқ халқига  қисқача «мурожаат»ини йўллади. (more…)